Чўст дўппилар, анжан дўппилар…
????Дўппилар қадимдан эрон ва туркий халқлар орасида кенг тарқалган.
????Ўзбекистоннинг энг машҳур дўпписи тўрт қиррали чуст дўппиларидир.
????Дўппининг тўрт томонидаги “қалампир” ҳаётни, оилавий фаровонликни англатади ва ёмон кўздан ҳимоя қилади, деган тушунча мавжуд.
????Тошкентнинг духоба дўпписи сидирға бахмалдан, бухоро дўпписи сидирға ёки гулли бахмалдан тайёрланади.
????Бухоро дўпписига ранг-баранг ипак иплардан йўрма усулида кашта тикиб безатилган жияк тутилади.
????Ироқи дўппи Шаҳрисабзда кенг урф бўлган. Кейинчалик бошқа жойларга тарқалиб, ҳар бир маҳаллий жойнинг ўзига хос безак усулида яратила бошланди.
????Дўппининг бу турида кашта иплари суғурилиб, тўр ҳолига келтирилган матога рангли ипак ёки ингичка толали пахта ипи билан ироқи чокда тикилади.
????Ироқи дўппининг энг яхши намуналари Шаҳрисабз ва Китоб дўппидўзлари томонидан тайёрланади.
????Бухоро зардўзларининг зардўзи-гулдўзи ва зардўзи-заминдўзи (“Юлдуз”, “Товус”) дўппилари бадиий жиҳатдан юқори баҳоланади.
Маҳбуба Содиқова тайёрлади.