“Суратларини кўрсатаман”
Чоршанба куни Исроилга ташриф буюрган Анналена Бербок Нетаньяху ва Исроилнинг стратегик масалалар вазири Рон Дермер билан Ғазодаги очлик ҳақида баҳслашиб қолди.
Бербок Нетаньяҳу ва Дермер билан учрашувида Исроилнинг гуманитар ёрдамни чеклаши сабабли юз бераётган очарчиликни тилга олди ва “Ғазони очликка тортяпсиз. Ғазодаги очлик – фалокат. Мен сизга телефонимда оч болаларнинг суратларини кўрсатаман”, деди.
Бунинг ортидан Нетаньяху Германия ташқи ишлар вазирига: “Телефонингни очиб кўрсат. Ғазо секторида очлик йўқ. Биз буни доимий равишда кузатиб боряпмиз”, деди. Кейин унга гавжум бозорлар, тўкин-сочинлик ва пляж суратларини кўрсатишиб, “Мана, Ғазода очлик йўқ”, деб даъво қилишди.
Бербок Нетаньяхуга, “Бу расмларни кўрсатишни тўхтатишингизни тавсия қиламан, улар ҳақиқатни акс эттирмайди ва уларга ҳеч ким ишонмайди. Ғазода очлик ҳукм сурмоқда”, деди.
Нетаньяху суратлар ҳақиқатни акс эттиришини таъкидлаб, “Биз нацистлар каби виртуал реалликни яратмоқчи эмасмиз”, деди.