Подшоҳлар таъбирида Ватан тушунчаси
Ватан соғинчи ва муҳаббатини ўз ҳаётида гавдалантириб бера олган подшоҳлар ҳақида гапирар эканмиз, хаёлимизга биринчи бўлиб Заҳириддин Муҳаммад Бобур келади.
Мирзо Бобур умрининг охиригача ватан соғинчи, юрт фироқида яшади. Нима қилмасин, бу нарсани ҳеч қалбидан чиқара олмади. Буни ёзган ғазалларидан ҳам пайқаш қийин эмас. У ўз ҳиссиётларини яшира олмай, дилида борини қоғозга тўкиб солди:
Толеъ йўғи жонимға балолиғ бўлди,
Ҳар ишники айладим хатолиғ бўлди.
Ўз ерни қўйиб Ҳинд сори юзландим,
Ё Раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди.
Тарихчиларнинг таъкидлашича, Бобур ўз ватанига қайтишга ҳарчанд уринмасин, у ердаги фитналар бунга йўл бермади. Қалбдаги ватанга қайтиш орзуси амалга ошмай қолди.
Мирзо Бобур дунёдан ўтар чоғи ҳеч бўлмаганда ватанига яқинроқ жойга дафн этишларини васият қилди. Дарвоқе, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Жамна дарёси яқинидаги “Нури Афшон” боғига дафн қилинган. Унинг хоки орадан бир неча йил ўтиб, васиятига кўра, Кобул шаҳридаги “Боғи Бобур” га кўчирилган.
“Исломда ватан тушунчаси” китобидан
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: “Shamsuddinxon Boboxonov”
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 160 бет
ISBN: 978-9943-12-672-5
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
Нархи: 28750 сўм
http://hidoyatuz.taplink.ws