Бугун руку кечаси
Кечалари ҳеч ухламагани хабар қилинади. Бир тунни: “Бу тун қиём тунидир” десалар; кейинги тунни: “Бугун руку кечаси”, дердилар; яна бир кечани; “Бу кеча сажда кечасидир” дердилар. Бир тунни қиём, бир тунни руку, яна бир тунни эса сажда билан ўтказдилар. “Эй Увайс, узун тунларни бу ҳолатда ўтказишга қандай чидаяпсан?” деганларида: “Саждада эканимда тонг отиб қоляпти, мен ҳали бир марта Субҳана Раббиал аълани айтиб улгурмасимдан тонг ёришяпти. Ҳолбуки, уч тасбеҳ суннатдир. Буни қилаётганимнинг сабаби малакларнинг ибодатини қилишни истайман”, дедилар.