Муслималигингиз – шарафингиз
Аллоҳнинг йўлида сизга етган азиятлар Унинг изни ила гуноҳларингизга каффорат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Агар аёл беш вақт намозини ўқиса, фарз рўзасини тутса, номусини сақласа ва эрига итоат қилса, унга “Жаннатнинг ўзинг хоҳлаган эшигидан кир”, дейилади» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Бу улуғ амалларни бажара олсангиз, меҳрибон ва раҳмли Зотга бир қадам бўлса-да, яқинлашасиз, дунёю охират саодатини топасиз.
Сиз муслимасиз. Бу эса улуғ шарафдир. Шариатнинг буюрганидан ташқари чиқманг. Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашинг.
Аллоҳга ҳамд айтинг! Сизни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга издош қилди ҳамда Ойша, Хадича ва Фотима розияллоҳу анҳуннанинг йўлидан юргизди. Сизга беш маҳал намоз ўқиш, Рамазон рўзасини тутиш ва ҳар томонлама иффатли бўлиш маъқул эмасми? Аллоҳ Раббингиз, Ислом динингиз ва Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбарингиз бўлиши олий саодат-ку!
Доктор Оиз ҚАРНИЙнинг “Дунёдаги энг бахтли аёл” китобидан
“Мўминалар” журнали, 3-сон, 2025 йил
http://hidoyatuz.taplink.ws