Ёмон хулқдан паноҳ бер…
“Аллоҳумма инний ъаууз’у бика минашшиқооқи ваннифаақи ва сууил ахлаақ”.
Таржимаси: “Ё Аллоҳ, мен Сендан бадбахтликдан, нифоқдан ва ёмон хулқдан паноҳ беришингни сўрайман”.
“Аллоҳумма Антас сооҳибу фиссафари вал халифату фил аҳл. Аллоҳумма инний ъаузуу бика мин ваъсааис сафари ва каабатил мунқолаби ва сууил манзори фил аҳли ва маал. Аллоҳумматви ланал арз’а ва ҳаввин аълайнаас сафаро”.
Таржимаси: “Ё Аллоҳ! Сен сафарда ҳамроҳимсан ва аҳлимга халифа – ўринбосарсан (муҳофаза қилувчи). Ё Аллоҳ! Сендан сафарнинг машаққатидан, маҳзун бўлиб қайтишдан ҳамда аҳл ва молда ёмон ҳолат бўлишидан паноҳ беришингни сўрайман. Ё Аллоҳ! Бизга ерни яқин ва сафарни осон қилгин”.
“Аллоҳумма роҳматака аржуу фалаа такилний илаа нафсий торфата аъйн. Васлиҳ лий шаъний куллаҳ. Лаа илааҳа илла Анта”.
Таржимаси: “Ё Аллоҳим! Сенинг раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб юмгунимча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Ишларимни Ўзинг ўнглагин. Сендан ўзга ибодат қиладиган маъбуд йўқ”.
َ“Аллоҳумма инний ъаууз’у бика мин мункароотил ахлаақи валъамаали валаҳваа”.
Таржимаси: “Ё Аллоҳ! Мен Сендан ёмон кўрилган хулқлардан, амаллардан ва ҳавои нафслардан паноҳ беришингни сўрайман”.
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил, 11-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws