Тўртта қитмир саволга тўрт тўғри жавоб
Бир киши ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг олдига келиб, у зотдан тўрт савол сўрабди.
1-савол: Вожиб нима, вожибдан олдинги вожибчи?
Жавоб: Тавба қилиш вожиб, гуноҳларни тарк этиш вожибдан аввалги вожибдир.
2-савол: Яқин нима ва яқиндан яқин-чи?
Жавоб: Қиёмат яқин, лекин ўлим ундан ҳам яқин.
3-савол: Ғаройиб нарса нима ва ундан ҳам ғаройиби-чи?
Жавоб: Дунё ғаройибдир, унга боғланиб қолиш ундан ҳам ғаройиб.
4-савол: Нима қийин ва ундан ҳам қийини-чи?
Жавоб: Қабр қийиндир, солиҳ амалларсиз, савобларсиз қабрга кириш ундан-да қийин.
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 11-сонидан