Машҳур ислом хаттоти ISESCOга Қуръони карим нусхасини совға қилди
ИҚНA – Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ISESCOташкилоти Ислом оламининг етакчи хаттотларидан бири бўлган “Aбу ал-Ҳасан Aли ибн Ҳилол ибн Aбдулазиз” томонидан ёзилган ноёб ва асл Қуръон нусхасини совға сифатида қабул қилиб олди.
“ИҚНA” сайтининг “Marokash” нашрига таяниб хабар беришича, Қуръон каримнинг ушбу нусхаси “Ибн Баввоб” номи билан танилган Aбу ал-Ҳасан Aли ибн Ҳилол ибн Aбдулазиз томонидан ёзилган. Марокашдаги университетлардан бирининг таниқли профессори Ротиба ас-Сафривий уни ISESCOга совға қилган.
ISESCO матбуоти баёнотига кўра, ас-Сафриви ташкилотнинг Ислом оламида қўлёзма меросини сақлаш ва тарғиб қилишдаги кашфиётчи ролини эътироф этиш учун ушбу Қуръон нусхасини совға қилган.
ISESCO ташкилоти бош котиби Салим бин Муҳаммад ал-Малик шундай деди: “Бу қадам (қилинган иш) таҳсинга сазовор, чунки бу Ислом оламининг қўлёзмаларини қўллаб-қувватлаш ва билимларни тарқатишни рағбатлантиришдаги яхши анъанадандир”.
Университетнинг таниқли профессори Ротиба ас-Сафривий Қуръон карим нусхасини топшириш маросимида тушунтириб берди ва шундай деди: “Каломи шарифнинг бу нусхаси унга марҳум акаси Саид Aбдулҳай ас-Сафривий томонидан совға қилинган бўлиб, унда кириш китобчаси ва Қуръон каримнинг баъзи сураларининг маъноларининг французча таржимаси мавжуд”.
ISESCO ташкилоти ўз баёнотида Ибн Баввоб ҳижрий сананинг учинчи ва тўртинчи асрларининг энг кўзга кўринган хаттотларидан бири эканини эълон қилди, бу моҳир хаттот насх ёзувини ёзиш тамойилларини ишлаб чиқди ва у олтмиш тўртта Қуръон нусхасини ёзган, улардан энг машҳури ҳижрий 391 санада Бағдодда ёзилган Қуръоннинг ягона сақланиб қолган нусхасидир. Ушбу нусха Ирландия пойтахти Дублиндаги “Честер Битти” кутубхонасида сақланади ва ISESCOга тақдим этилган нусха ундан олинган.
И.Аҳмедов тайёрлади.