Мазҳабга эргашиш шарт
“Мазҳаб” сўзи “йўл”, “йўналиш” деган маъноларини билдиради. Саодат асрида саҳобалар ўзлари билмаган масалаларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраганлар. Саҳобаи киромлар даврида олим саҳобалардан ёш саҳобалар таълим олишди. Шу зайлда шаръий илмларни етарли даражада эгалламаган кишиларнинг муайян уламолар йўлларини тутишлари анъанага айланиб, фиқҳий мазҳаблар пайдо бўлди. Зеро, Аллоҳ таоло: “Бас, агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!” деган (Анбиё сураси, 7-оят).
Имом ибн Аҳмад Шаъроний “ал-Мийзан аш-Шаърония” асарида ёзади: “Аслида саҳоба ва тобеинлар даврида ўн саккизта мазҳаб бўлган. Лекин вақт ўтиши билан улар орасида тўрт йирик: ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари ажралиб чиқди. Мазкур тўрт мазҳаб сақланиб қолишининг асосий омили уларнинг бошқа ўн тўрт мазҳаб таълимотини ҳам қамраб олганидадир”.
Афсуски, бугун айримлар: “Қуръон ва ҳадисдан ўзим ҳукм оламан, мазҳабга эргашмайман, ҳадисга мустақил амал қиламан”, деган сохта даъво билан катта хатога йўл қўймоқда. Аслида улар мазҳаб ўзи нима, мазҳаб асосчилари қандай мартабадаги зотлар эканини билмайдилар.
Аллома Абдулҳай Лакнавий “Мажмуатул фатово” китобида Шоҳ Валийюллоҳ Деҳлавийнинг Мазҳабга эргашиш шарт “Мазҳаб” сўзи “йўл”, “йўналиш” деган маъноларини билдиради. Саодат асрида саҳобалар ўзлари билмаган масалаларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраганлар. Саҳобаи киромлар даврида олим саҳобалардан ёш саҳобалар таълим олишди. Шу зайлда шаръий илмларни етарли даражада эгалламаган кишиларнинг муайян уламолар йўлларини тутишлари анъанага айланиб, фиқҳий мазҳаблар пайдо бўлди. Зеро, Аллоҳ таоло: “Бас, агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!” деган (Анбиё сураси, 7-оят) қуйидаги сўзларини келтирган: “Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеъийларнинг ҳам, ҳанбалийларнинг ҳам, моликийларнинг ҳам мазҳаби тарқалмаган, бошқа мазҳаб китоблари ҳам етиб келмаган. Шунинг учун ушбу диёрларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кишиларга Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабига эргашиш вожиб бўлади”.
Тўрт мазҳабнинг тўғрилиги ва ҳақ экани ҳақида барча мусулмон уммати ижмо (иттифоқ) қилганлар. Аллома Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳ “Тўрт мазҳабдан бошқага эргашганга раддия” китобида бундай деган: “Аллоҳ таоло шариатни сақлаш ва динни муҳофаза қилиш учун ўз ҳикмати билан одамлар ичидан тўрт забардаст имомни чиқарди. Уларнинг илму маърифатда юқори мартабага эришганларини ҳамда чиқарган фатво ва ҳукмлари ҳақиқатга ўта яқинлигини барча уламолар бир овоздан эътироф қилганлар. Барча ҳукмлар ўшалар орқали чиқариладиган бўлди”.
Имом Бадриддин Заркаший “Баҳрул муҳит” китобида: “Мусулмонларнинг эътироф қилинган тўрт мазҳаби ҳақдир ва ундан бошқасига амал қилиш жоиз эмас”, деган.
Имом Али ибн Абдуллоҳ Самҳудий “Иқдул фарид фи аҳкомит тақлид” асарида: «Билингки, ушбу тўрт мазҳабдан бирини тутишда катта фойда бор. Ундан юз ўгиришда эса катта муаммо ва ихтилофлар бор. Бир мазҳабда юришда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат этган қуйидаги ҳадисга амал қилиш бор: “Агар ихтилофни кўрсангиз, ўзингизга кўпчилик томонини лозим тутинг” (Имом Ибн Можа ривояти). Демак, мазҳабга эргашиш катта жамоага эргашиш ҳисобланади».
Машҳур уламо Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ “Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир” китобида ҳозирги мазҳабсизларнинг воқелигини бундай изоҳлаган: “Шубҳасиз, улар (яъни, мазҳабсизлар) нинг ҳаммалари бевосита Қуръон Мазҳабга эргашиш шарт ва суннатдан ҳукм олишни даъво қиладилар. Улар ўзини худди санад, далиллар ва ровийларнинг билимдони ва тадқиқотчисидек тутишса-да, аслида биз ана шу одамларнинг орасида бутунлай саводсизлари кўп эканига гувоҳ бўлдик”.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, асрлар давомида ота-боболаримиз Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабига оғишмай-тойилмай амал қилиб, Ислом ривожига беқиёс ҳисса қўшдилар ва бугун ҳам бу анъана давом этмоқда. Халқимиз орасида динимиз таълимотларини янада кенгроқ ёйсак, бу йўлдаги адашувларнинг олдини олишга эришамиз.
Бадихон БАРАТОВ,
Чироқчи тумани “Уймовут ота” масжиди имом-хатиби
http://hidoyatuz.taplink.ws