Туркияда VII халқаро Қуръон мусобақасининг финал босқичи бошланди
Бугун Истанбулдаги энг катта Жамлича жоме масжидида VII халқаро Қуръон мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Туркия Диёнат ишлари бошқармаси расмий сайти.
Бошқарма ташкил этган ушбу мусобақага 68 давлатдан таклиф этилган 128 қори куч синашмоқда. Ушбу босқичда ғолибликни қўлга киритганларга 26 май, якшанба куни мукофотлар берилади.
Ғолибларни тақдирлаш маросимига Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ташриф буюриши кутилмоқда.