Ҳалол луқма ҳақида ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАР
Дуолар қабул бўлмаётган бўлса, дастурхондаги таомларнинг қаердан келганига боқиш лозим. Ошқозонга кирган ҳаром, шубҳали луқма дуолар ижобатига тўсиқ бўлади.
Абдуллоҳ ибн УМАР розияллоҳу анҳу
Ошқозонига кирадиган луқманинг ҳалол ёки ҳаромлигига эътибор қилмайдиган инсоннинг ибодати қанча кўп бўлса ҳам, ҳеч бир фойдаси йўқ.
Имом Абу ҲАНИФА
Шайх Исмат Ғарибуллоҳ уч нарсани тавсия қилди:
1. Ҳалол енг!
2. Шубҳали нарсалардан қочинг!
3. Нурсиз қолманг!
Ҳалол ҳам, ҳаром ҳам аниқ. Шу билан бирга, шубҳали нарсалар ҳам бор, улардан қочинг.
***
Эй фарзанд! Ҳаром ейиш қалбни ўлдиради. Ҳалол луқма эса уни тирилтиради. Луқма борки, сени қўлга олиб, дунёга боғлайди. Луқма борки, сенга охиратни қўлга киритишга ёрдам беради. Луқма борки, дунёни ҳам, охиратни ҳам унуттириб, сени дунё ва охиратни Яратган Зотга рағбатлантириб қўяди.
Абдулқодир ЖИЙЛОНИЙ
Билим ҳам, ҳикмат ҳам ҳалол луқмадан ҳосил бўлади. Меҳр ҳам, мўҳаббат ҳам… Жалолиддин РУМИЙ
Билингки, қалбнинг, тилнинг ва баданнинг пок бўлиши ҳалол луқмага боғлиқ. Ҳалол луқма еган инсоннинг меъдаси пок сўв тўпланган ҳовуз кабидир. Ундан атрофга тоза сув тарқалади, у билан чиройли гуллар очилади, дарахтлар мева беради. Ундан фойдаланадилар.
Саййид Амир КУЛОЛ
Ҳаром билан озиқланган киши фақат ёмон ишлар қилади. Ҳатто ҳаром билан озиқланган инсон Аллоҳга тоат-ибодат қилишни истаса, бунга кучи етмайди. Шубҳали нарсалар билан таомланган кишидан эса шубҳали амаллар содир бўлади. Имом ШАЪРОНИЙ
Ҳаром луқма билан ўсган кишининг вужуди намоздан хушу олмайди.
Баҳоуддин НАҚШБАНД
Уч тоифа инсоннинг дуоси қабўл бўлмайди:
1. Ҳаром еган;
2. Кўп ғийбат қилган;
3. Қалбида мусулмонларга қарши гина ва нафрати бўлган инсоннинг.
Абу Лайс САМАРҚАНДИЙ
Бу дунёдан ташқари малакут олами бор. Халқнинг уни кўриши ва етишишига икки нарса тўсиқ бўлади:
1. Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ейиш.
2. Аллоҳ яратган махлуқотларга азият бериш.
Абу Муҳаммад ТУСТАРИЙ
Ҳаром луқма еган инсон ибодатларидан лаззат олмайди. Аллоҳдан қўрқуви бўлмайди. Ҳеч нарсадан ибрат олмайди. Унга насиҳат таъсир қилмайди. Луқмани ҳалолдан топиш учун ҳаракат қилиш кечалари ибодат қилиб, кундузлари рўза тутишдан афзалдир. Чунки ҳамма нарсанинг бошланғичи ҳалол луқмадир.
Иброҳим ибн АДҲАМ
Кимки бир ҳаром луқма еса, қирқ кун қалбини қора қоплайди. Агар қирқ кун ҳалол еса, қалбига ҳикмат тўлади ва нурли бўлади. Ҳикмат тилидан сувдек оқади. Ўхшамоқ истасанг Луқмонга,
Эътибор беришинг керак луқмангга.
Жалолиддин РУМИЙ
“Ҳар она билиши керак” китобидан.
Нигора МИРЗАЕВА таржимаси
“Мўминалар” журналининг 2026 йил 2-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws