Саудия Арабистони немис тилига таржима қилинган илк Қуръони карим нусхасининг нодир намунасини намойиш этмоқда
Мазкур қўлёзма асари “Подшоҳ Фаҳд” номли миллий кутубхонасига тегишли қўлёзма ва нодир асарлар тўпламига киради.
“Ҳиро” маданият марказидаги Қуръони карим музейида немис тилидаги Қуръони Карим маъноларининг илк таржималаридан бири бўлган нодир нусха намойиш қилинмоқда. У 1032 ҳижрий санага мувофиқ,1623 йилда Германиянинг Нуремберг шаҳрида чоп этилган бўлиб, музейда Қуръони Карим тарихи ва унинг турли даврлардаги таржималарини акс эттирувчи экспонатлар қаторида ўрин олган.
Ушбу қзлёзма нусхаси Қуръони карим маъноларини жаҳон тилларига етказиш йўлидаги тарихий саъй-ҳаракатларнинг муҳим ташаббусларидан бири саналади. Шунингдек, у араб тилини билмайдиган халқларга Қуръони карим маъноларининг мазмунини тўғри англатишга хизмат қилади ва Европада Қуръоншуносликка бўлган қизиқишни янада орттиришга олиб келади.
Нодир асар музей экспозициясида мусҳафнинг ёзилиши, босма тарихи ва таржималарига бағишланган бўлимларда намойиш этилмоқда. Бу билан бирга, олимлар ва таржимонларнинг Қуръони каримга хизмат қилиш йўлида қилган илмий меҳнатлари ҳам ёритилади.
Мазкур қўлёзма “Подшоҳ Фаҳд” номли миллий кутубхонасида сақланадиган ашёлар таркибига киради. Ушбу муассаса миллий ва илмий меросни асраш ҳамда у билан тадқиқотчилар ва қизиқувчиларни танитиш орқали мамлакатнинг маданий ва маърифий нуфузини мустаҳкамлаб келмоқда.
Ушбу кўргазма музейнинг ташриф буюрувчиларга бой маърифий тажриба тақдим этиш, Қуръони карим билан боғлиқ тарихий хазиналарни замонавий усулларда намойиш қилиш ҳамда уни инсоният учун ҳидоят, илм ва тамаддун манбаи сифатида танитиш мақсадига хизмат қилади.
И.Аҳмедов тайёрлади.