Ўзбекистон ва Малайзия ҳалол сертификатлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Малайзия Ислом тараққиёти департаменти (ЖAКИМ) вакиллари Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ҳалол сертификатлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.
Мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи (ЖAКИМ) нинг кенг тажрибаси ва халқаро фаолияти ҳақида маълумот алмашилди, деб хабар беради ЎзA.
Томонлар Ўзбекистоннинг миллий ҳалол сертификатлаш органини (ЖAКИМ) реестрига киритиш маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун муҳимлигини таъкидладилар. Бу маҳсулотнинг халқаро бозорларда тан олинишини оширади, экспорт географиясини кенгайтиради, ташқи савдо тартибларини соддалаштиради ва вақт ва харажатларни камайтиради.
Музокаралар давомида Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (СМИИC) томонидан ишлаб чиқилган стандартларни жорий этиш масаласи муҳокама қилинди. Ушбу стандартлар хом ашёдан тортиб тайёр маҳсулотгача бўлган барча ишлаб чиқариш босқичларида маҳсулотларнинг Ислом қонунлари ва санитария – гигиена стандартларига мувофиқлигини таъминлашга қаратилган. Ҳамкорларга Ўзбекистонда техник тартибга солиш, стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, халқаро стандартлар ва замонавий сифат назорати механизмларини жорий этиш чоралари ҳақида маълумот берилди. Ҳалол сертификатлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ушбу соҳада истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди.
И.Аҳмедов тайёрлади.