Ҳар ишда Аллоҳ розилигини истаб
Шайх Мутавалли Шаъровий раҳма-туллоҳи айтади: «Йўлда кетаётиб чумолиларни кўрсангиз, уларни эзғиламанг. Шояд, ҳашаротларга раҳм қилганингиз учун Аллоҳ ҳам сизга раҳм қилса.
Кўлмакдан сув ичаётган қушнинг ёнидан ўтсангиз, уни чўчитиб юборманг. Шояд, Аллоҳ таоло сизни қиёматнинг даҳшатларидан асраса.
Агар йўлингизда мушук боласи ётганини кўрсангиз, уни четга олиб қўйинг ва бу ишингиз билан Аллоҳдан ажр умид қилинг. Шояд, Аллоҳ таоло сизни ёмон ҳолатда вафот этишдан сақласа.
Ортиб қолган овқатни турли жониворлар еб кетиши учун махсус жойга қўйинг ва бу ишингиз билан Аллоҳдан ажр умид қилинг. Шояд, Аллоҳ таоло сизга ўйламаган ерингиздан ризқ ато этса.
Агар ёзда ҳаво жуда исиб кетса, бирор идишга сув солиб қушлар ичиб салқинлаши учун хонангиз деразаси ташқарисига қўйинг ва бу ишингиз-дан савоб умид қилинг. Шояд, Аллоҳ таоло сизни қиёматдаги ташналикдан сақласа.
Аллоҳ таоло ташна бир итга сув бергани учун зинокор аёлнинг барча гуноҳларини мағфират этган (Имом Бухорий ривояти)».
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 2-сонидан