Ҳаётингиз давомида тўрт нарсани асло тарк этманг
1. Шукр қилишни тарк этманг, акс ҳолда зиёдаликдан (баракадан) маҳрум бўласиз. «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман»,
Иброҳим сураси, 7-оят.
2. Аллоҳнинг зикрини тарк этманг, акс ҳолда Аллоҳ сизни эслашидан маҳрум бўласиз.
«Бас, Мени зикр қилинг, сизни эсларман»,
Бақара сураси, 152-оят.
3. Дуо қилишни тарк этманг, акс ҳолда ижобатдан маҳрум бўласиз.
«Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман»,
Ғофир сураси, 60-оят.
4. Истиғфор айтишни тарк этманг, акс ҳолда нажотдан маҳрум бўласиз.
«Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас», Анфол сураси, 33-оят.
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 16-сонидан