Буюк Британияда тахминан 20 мингдан зиёд собиқ шифокор ишга қайтди
Коронавирус пандемияси туфайли Буюк Британияда Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг тахминан 20 минг нафар собиқ ходимлари (NHS) ишга қайтди, деди мамлакат бош вазири Борис Жонсон ўзининг видео мурожаатида.
“Ким ишга қайтаётган бўлса, барчасига раҳмат. Йигирма минг тиббий хизматчи ишга қайтди, барчаси доктор ва ҳамширалар, бу жуда ажойиб“, — деди Жонсон.
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон 23 март куни коронавирус сабабли мамлакатда карантин эълон қилган эди. Британияликлар фақат энг зарур товарларни харид қилиш ва жисмоний машқ қилиш, тиббий эҳтиёж, ишга бориш (фақат ишга бориш ўта зарур бўлса) учунгина уйини тарк этиши мумкин.
Ўтган жума куни Жонсон ўзининг коронавирусга чалингани ҳақида маълум қилган эди. Бош вазир ҳозир карантинда, уйидан чиқмай ўтирибди. Мамлакатни бошқаришнинг имкони бўлмагани сабабли, Жонсоннинг ўрнига вазирлар маҳкамасига ташқи ишлар вазири Доминик Рааб раҳбарлик қиладиган бўлди.
Сўнгги маълумотга кўра, Буюк Британияда ҳозир 19 522 минг киши коронавирусга чалинган, 1228 бемор вафот этди.