Дунё янгиликлари

Жанубий Кореяда коронавирусга қарши антителанинг борлигини аниқлаш учун тест синовлари бошланди

Чоп этилди Iyul 2, 2020 Жанубий Кореяда коронавирусга қарши антителанинг борлигини аниқлаш учун тест синовлари бошландиda fikr bildirishni o'chirish

Жанубий Кореяда фуқароларда коронавирусга қарши антителанинг борлигини аниқлаш учун тест синовлари бошланди. Синов мамлакатда инфекциянинг тарқалиши ва COVID-19 қарши иммунитети бор одамлар миқдори бўйича ҳақиқий ҳолатни баҳолаш мақсадида амалга оширилмоқда, деб хабар қилади Ренхап агентлиги эпидемияга қарши чоралар бўйича Марказий штаб раҳбарининг ўринбосари Квон Чжун Уканинг берган маълумотига таяниб.
«Серологик тадқиқот 3 минг 55 кишининг қон намуналарида амалга оширилмоқда. Мақсад, қанча одамнинг янги коронавирусга қарши иммунитетга эгалини аниқлаш», – дейилади хабарда.
Квон Чжун Уканинг таъкидлашича, антитела бўйича тадқиқот ишлари жорий йилнинг охиригача, ҳар икки ойда бир марта амалга оширилади. Сўнгра натижалар умумлаштирилади ва экспертлар текширувидан кейин эълон қилинади.
Жанубий Корея ҳукумати коронавирус инфекциясининг тарқалишини тўхтатиш бўйича қатъий чоралар олиб бораётганига қарамай мамлакатда COVID-19га чалиниш ҳолатлари ҳамон давом этмоқда. Масалан, ўтган сешанба куни Жанубий Кореяда коронавирусга чалинган 43 нафар янги бемор аниқланди. Ҳозиргача Жанубий Кореяда жами 12 минг 800 киши инфекцияга чалинган. Қурбонлар сони 282 кишини ташкил этмоқда.