Оила

Ортиқлик ким тарафда?

Чоп этилди Yanvar 6, 2021 Ортиқлик ким тарафда?da fikr bildirishni o'chirish

Бир аёл қўнғироқ қилиб, устозлардан бирига савол берди:

– Нима учун Ислом дини бизни ҳалол ва ҳаром амалларда эрга итоат этишимизни буюриб, унга боғлаб қўйди-ю, лекин, эркакларни бизга итоат этишда боғламади?

– Сизнинг нечта фарзандингиз бор? – деб сўради устоз.

– Учта ўғлим бор, – деб жавоб берди аёл.

Устоз аёлга:

– Аллоҳ таоло сизни бир эркакга итоат қилишингизга буюриб, учта эркакни эса сизга итоат қилишга буюриб қўйди. Сиз ўша бир эрга (эрингизга) итоат этмасангиз жаннатга кирмайсиз. Улар учта эркак (ўғилларингиз) сизга итоат этмаса жаннатга кирмайди. Қани энди айтинг-чи, ортиқлик ким тарафда? – деди .

Шунда аёл: “Бизга Ислом неъматини берган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!” деб гўшакни қўйди.