НАТО давлатлари киберҳужум борасида муҳим келишувга эришди
14 июнь куни Брюсселда бўлиб ўтадиган саммитда НАТО мамлакатлари, уларга қарши киберҳужумлар юз берганда, бир-бирларига ёрдам бериш тўғрисида келишувни белгилайдилар. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан айтиб ўтди, деб хабар беради “ТАСС”.
“Агар кимдир катта киберҳужумга дуч келса ва бу билан курашиш учун бошқа аъзоларнинг техник ёки разведка ёрдамига муҳтож бўлса, улар НАТО Низомининг 5-моддасидан фойдаланишлари мумкин”, – деди у. Расмий “бу ҳолат ҳар ҳолда кўриб чиқилишини” қўшимча қилди.