БАҒРИКЕНГЛИК – ТИНЧЛИК ВА ТОТУВЛИК АСОСИ
Ҳар қандай жамиятнинг тараққиётиунинг аъзолари ўртасидаги ўзаро ҳурмат,ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликка боғлиқ. Бағрикенглик – бу фақат бошқаларнинг фикрига тоқатли бўлиш эмас, балки турли миллат, турли дин, турли маданият ва қараш вакилларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини танолиш демакдир.
Бағрикенг инсон ҳеч қачон нафрат ёкикибр билан иш тутмайди. У бошқаларнинг фикрини эшитади, тушунишга интилади ва келишмовчиликни тинч йўл билан ҳалэтишни афзал кўради. Шунинг учун ҳамбағрикенглик жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлайдиган энг муҳим фазилатлардан бири ҳисобланади.
Бугунги глобал дунёда миллатлар, динлар ва маданиятлар ўртасидаги мулоқот кундан-кунга кучайиб бормоқда. Бу эса ҳар бир инсондан катта маданият, сабр-тоқат ва бағрикенгликни талаб қилади. Агар ҳар биримиз ўз атрофимиздаги инсонларни улар қандай бўлса, шундайлигича қабул қилсак, дунё янада гўзал ва тинч масканга айланади.
Бағрикенгликни аввало оилада, мактабда ва жамиятда шакллантириш зарур. Ёшларга бошқаларни ҳурмат қилиш, ҳар хил фикрларга тоқатли бўлишни ўргатиш орқали биз келажакда соғлом, бардам ва фаровон жамиятни барпо этишга ҳисса қўшамиз.
Мақсуд Акрамов
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси мударриси