“Намозга эътиборсиз эдим…”
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман” (Бақара сураси, 152-оят).
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларга амалларингизнинг энг яхшисини, Раббингиз ҳузурида энг покизасини, даражаларингизни кўтарувчироғини, олтин ва пулларни инфоқ қилишдан ҳамда душманингизга йўлиқиб, унинг бўйнига қилич уришингиздан кўра яхшироғининг хабарини берайинми?” дедилар. Саҳобалар: “Ҳа”, дейишди. Шунда у зот: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар (Имом Ҳоким “Мустадрак” китобида бу ҳадиснинг исноди саҳиҳлигини айтган).
Демак, Аллоҳнинг зикри У Зотга яқинлаштирадиган, гуноҳларни ўчириб, даражаларни юксалтирадиган энг афзал амаллардан. Зикр тил ва дил билан бўлади.
Бир танишим айтади: “Коронавирус пандемияси пайти бир муддат ишсиз юрдим. Илгари намозга эътиборсиз эдим. Рўзғоримизда танглик, етишмовчилик кузатила бошлади. Ишлай десам, аксига олиб иш йўқ. Аллоҳга илтижо қилиб, қийин аҳволдан чиқаришини сўрадим. Беш маҳал ибодатни бошладим. Натижада кўп ўтмай мушкулим ечилиб, ғишт заводига ишга кирдим. Техникаларга ғишт ортаман, қилган ишимга қараб ҳақ тўлашади. Ҳар бир ғиштни қўлда юклаётганимда тасбеҳ, истиғфор айтаман. Ҳар куни йигирма мингтадан ортиқ ғишт юкласам, Аллоҳни шунча зикр қиламан. Кечга уйга егулик ва бошқа керакли нарсалар кўтариб қайтадиган бўлдим. Оила аъзоларим хурсанд. Ўзимни бахтли ҳис қила бошладим. Қалбим шукронага тўлди.
Дам олиш куни телефоним жиринглади. Гўшакни олсам, оиламизга маҳалладан ёрдам пули ажратилганини айтишди. “Энди ёрдамга муҳтож эмасмиз, ишлаяпман, у пулларни эҳтиёжманд оилаларга берганларингиз маъқул”, дея жавоб бердим. Яна телефон қилишганди, кўтармадим. Орадан бир-икки соат ўтгач, дарвозамиз тақиллади. Очсам, маҳалла раиси бўлиб ишлаётган мактабдаги устозим турибди. “Бошқа эҳтиёжманд оилаларга ҳам моддий кўмак “Намозга эътиборсиз эдим…” Мақсад – айблаш эмас, тузатиш Мактубларда манзаралар Ислом сабоқлари ажратилди, бу пуллар эса сеники, рўзғорингга ишлат”, дея ёрдам пулини қўярда-қўймай ташлаб кетди. Ўйлаб қолдим. Аллоҳни зикр қилганим учун бу дунёда шунча сийланаётган бўлсам, охиратда қандай ажр-мукофотлар бериларкан”.
Ҳа, Аллоҳнинг зикри билан машғул инсон икки дунё саодатига эришади. Унинг иймони мустаҳкамланади, гуноҳлари мағфират этилади, дуолари ижобат бўлади. Охиратдаги азоблардан нажот топади. Шундай экан, ғийбат ва бекорчи сўзлардан тийилиб, Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлсак, Яратганнинг марҳаматига эришамиз.
Илёс АБДУМАЛИКОВ,
Касби туманидаги “Зарипов Мўмин ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби
http://hidoyatuz.taplink.ws