Турк мактаб ўқувчилари сунъий интеллект ёрдамида Муҳаммад алайҳиссалом ҳаёти ҳақида фильмлар яратадилар
Туркияда ижодий лойиҳа бошланди, унда мактаб ўқувчилари сунъий интеллект ёрдамида Муҳаммад алайҳиссалом ҳаёти ҳақида анимацион фильмлар яратадилар, деб хабар беради, “Греатер Aсиа” нашри. Ушбу ташаббус Миллий таълим вазирлигининг бир қисми бўлиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳазратлари туғилган кунининг 1500 йиллигига бағишланиши режалаштирилган.
“IslamNews” порталининг хабар беришича, лойиҳада мамлакат бўйлаб тахминан 10 000 нафар мактаб ўқувчиси иштирок этади. Иштирокчилар орасида ўрта ва юқори синф ўқувчилари ҳам бор. Болаларга ҳамма нарса нолдан бошлаб ўргатилади – махсус билим талаб қилинмайди. Улар ёзиш, визуал дизайнлар, плакатлар, инфографика, мусиқа ва видеоклиплар ҳамда анимацион ссенарийлар яратиш кўникмаларини эгаллайдилар.
Aсосий мақсад шунчаки болаларни янги технологиялар билан таништириш эмас, балки Муҳаммад алайҳиссалом ҳаёти ҳақидаги ишончли матнларга асосланган мазмунли контент яратишдир. Ҳар бир иштирокчига кўнгилли ўқитувчи устозлик қилади. Энг яхши иштирокчилар анимацион фильмлар танловига киритилади. Ғолиблар Маккага зиёрат қилиш имкониятига эга бўлишади.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.