Ният
Ҳар сафар масжидга кирсам, имкон қадар Қуръони карим маънолари таржимасини ўқийман. Оятларни англаганим сари улар айнан мен учун айтилаётгандек туюлади. Яна ўқишга ошиқаман-у, лекин бошқа юмушлар билан андармон бўлиб қо ламан. Шаҳар ёки туман мар казига борсам, албатта, Қуръони карим маънолари тар жимаси китобини харид қиламан, деб ният қилдим.
Бир куни Самарқанд шаҳрига юмуш билан бордим. Ишларни битиргач, китоб дўконларини айланиб, дилим равшанлашди. Қанийди шунча китобларнинг барчаси уйимда бўлса, дея орзу қилдим. Яхши китоб мутолаасининг завқи бўлакча. Айниқса, Аллоҳнинг каломини ўқиганингиз сари қалбингиз равшанлашиб, таскин топа бошлайди. Ундаги ҳар бир сура, ояту қиссалар тафаккурга ундайди. Шундай ўй-хаёллар билан дўкондан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси” китобини харид қилмоқчи бўлдим. Китобни оляпману дунёдаги энг тенгсиз нарсани қўлга киритаётгандек мамнунман. Аммо унга тўлов қилишга келганда пластик картам ишламай қолиб, хунобим ошди. Нима қилишни билмайман. Сотувчи бола: «Бобо “пайме”, “клик”ингиз борми?» деб қолди. “Ундай нарсаларни ишлатишни билмайман”, дедим. Ҳафсалам пир бўлиб дўкондан чиқдим. Нима ҳам қилардим, насиб қилмаган экан… Бироз юргач, ортимдан бир қиз чақира бошлади: “Амаки, амаки, тўхтанг…” Унинг қўлида китоб бор эди. У: “Мана, Қуръони карим китоби, олинг, менинг ҳақимга дуо қилсангиз бўлди”, деди.
Китобни текинга ололмаслигимни айтсам-да, у гапида туриб олди. Ҳар ўқиган саҳифамда уни ва тарбия қилган ота-онасини дуо қилиш нияти билан китобни қабул қилдим.
Аллоҳ ирода қилса, ҳар қандай ҳолатда ҳам ниятингизга етказар экан, машааллоҳ. Камолиддин АЪЗАМОВ
“Ҳидоят” журналининг 2026 йил 3-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws