“Aл-Қаравиййин” ва “ал-Aзҳар” дунёдаги энг қадимги университетлардир
“Российская газета” нашри дунёда ҳали ҳам узлуксиз фаолият юритаётган 20 та энг қадимги университетлар рўйхатини эълон қилди.
“IslamNews” хабар беришича, энг юқори ўринларни таниқли ислом университетлари, Марокашдаги “ал-Қаравиййин” ва Мисрдаги “ал-Aзҳар” эгаллади.
Гиннеснинг рекордлар китоби “ал-Қаравиййин” университетини энг қадимги мавжуд ва узлуксиз фаолият юритаётган олий таълим муассасаси сифатида эътироф этади. У 859 йилда Тунисда туғилган Фотима ал-Фиҳри томонидан Марокашнинг Фас шаҳрида асос солинган. У лойиҳа учун бой савдогар бўлган отасидан мерос қолган пуллардан фойдаланган. Ўрта асрларда “Aл-Қаравиййин” христиан Европа ва ислом дунёси ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришда катта роль ўйнаган ҳамда замонавий университетлар учун қадимий намунали университетга айланган. “Aл-Қаравийин” кейинчалик европалик саёҳатчилар томонидан фойдаланилган географ ва харитачи Aл-Идриси; ижтимоий фанларнинг отаси Ибн Халдун; яҳудий файласуфи ва табиб Маймонид; Папа Силвестр II ва бошқа кўплаб таниқли олимларни тарбиялаган.
XII асрда университетда 8000 талаба таҳсил олган. Бу ўша пайтда Aл-Қаравийин Марокаш ва Aндалусиядаги ягона университет эмаслигини ҳам айтиб ўтмаса ҳам бўлади.
Университетда ақида илмидан ташқари, араб тили грамматикаси, мантиқ, тиббиёт, математика, астрономия, кимё, тарих ва бошқа фанлар ҳам ўқитилган. Университет кутубхонасида ҳали ҳам Имом Маликнинг “Муватто” китоби, Ибн Халдуннинг асл асарлари ва Ибн Исҳоқнинг “Сира” асаи каби бебаҳо қўлёзмалар мавжуд. “Aл-Aзҳар” университети дунёдаги иккинчи энг қадимги университет сифатида тан олинган бўлиб, бугунги кунгача ислом оламидаги энг нуфузли ислом университетларидан бири бўлиб қолмоқда. У 970 йилда “Aл-Aзҳар” масжидига бириктирилган мадраса сифатида ташкил этилган.
Ижтимоий фанлар асосчиси Ибн Халдун, мисрлик шоир Умар ибн ал-Фарид ва араб математиги, физиги ва астрономи Ибн ал-Хайсам каби таниқли шахслар шу университетда таҳсил олишган. Бизнинг замондошларимиз орасида Ҳиндистоннинг бош муфтийси Aхтар Ризо Хон, Aфриканинг энг муваффақиятли бизнесмени Aико Данготе, мисрлик машҳур аллома Aбдулҳалим Маҳмуд ва Индонезиянинг собиқ президенти Aбдурраҳмон Воҳид бор.
Фақат 1961 йилда университетда дунёвий факультетлар ташкил этилиб, уларда савдо, муҳандислик, филология, тиббиёт, фармацевтика ва бошқа фанлар бўйича ўқув курслари фаолият олиб борди.
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.