Саждага бош қўйинг!..
Яхши ҳамки намоз бор…
Йўқса, бу оғриқли бошимизни…
Ҳорғин қалбимизни қаерга ҳам қўя олардик…
Онур ҚОПЛОН
***
Кўнглингиз ғаш, юрак ҳаёт синовларидан безиллаб қолганми?
Ҳаловатсизлик, безовталик, доимий дилгирликлар сизни ўзига ошно тутганми?
Саждага бош қўйинг
Азиз инсоним!
Саждага эгилинг…
Оҳҳ, мана кўрасиз, кўксингизда асов отдек типирчилаётган қалбингиз ўз-ўзидан оройиш топади…
Вужудингизни эгаллаб олган ғам ҳаловатга жой бўшатади.
Ўзингизни барча ташвишлардан ҳур ва озод ҳис қиласиз.
Бу – бежиз эмас…
Тиббиёт олимларининг айтишича, сажда ҳолатида тизза ва оёқ кафти ўртасида жойлашган қон томирларидаги босим жуда паст бўлади,
шу тариқа бу пайтда
қон томири дам олади.
Яна бир илоҳий ҳодиса
сажда пайтида инсоннинг мияси юрагидан пастга келади.
Шу вазиятда мияга қон ва кислород одатдагидан кўпроқ қуйилиб, мия зарурий моддаларга тўйинади.
Натижада хотира, кўриш ва эшитиш қобилияти кучаяди.
Фарз қилган ибодатида ҳам бандасининг шифосини, ҳаловатини ўйлаган меҳрибон ва раҳмли Зотга ҳамд бўлсин.
Аллоҳ таоло умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга сокинлик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқинларингизга соғлик-омонлик ато қилсин!
Аҳли исломнинг дуолар ижобат бўладиган гўзал кунларининг
хайр баракоти, нури ва файзи
сизга бўлсин, азиз Инсоним!!!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу!