ОНА…
Энг буюк ва энг муқаддас муҳаббат онанинг ўз фарзандига бўлган муҳаббатидир.
Фақат угина ҳар қандай ҳолатингизда – гўзал бўлсангиз ҳам, хунук бўлсангиз ҳам, яхши бўлсангиз ҳам, ёмон бўлсангиз ҳам сизни севишдан тўхтамайди.
Сиз уни ёқтирасизми, ёқтирмайсизми, боймисиз, камбағалми, бахтлимисиз ёки бахтсиз – унинг сизга нисбатан муҳаббати асло ўзгармайди.
Она сизни ютуқ ва камчиликларингиз билан, қандай бўлсангиз, шундайлигингизча, ҳеч қандай шартсиз севади. Ўртадаги келишмовчиликлар ёки масофалар ҳам муҳаббатига тўсиқ бўлолмайди.
Бундай муҳаббатни бошқа ҳеч қаерда топа олмайсиз.
Шундай экан, уни ўзга қалблардан излаб, ўзингизни беҳуда қийнаманг…
Денгизнинг 1400 метр чуқурлигида том маънода ӯлимга тикилиб яшаш учун тўрт йиллик ақл бовар қилмайдиган кураш…
Биз бунчалик кутмаган эдик дейишга мажбур қиладиган Она саккизоёқ хақида ёзамиз..
Ин Шаа Аллоҳ…
Бу қийин жараён уларнинг тош бўлагида паноҳ топиши ва болаларни тахминан 4-5 йил давомида ҳимоя қилиш учун инкубатсия қилишлари билан бошланади.
Урғочи саккизоёқ жуфтлашгандан сӯнг чуқурча топади ва у ерга жойлашади.
У тухум қӯйишни бошлайди ва тухум қӯйиш жараёни тугагандан сўнг инкубатсия қилади.
Урғочи саккизоёқларнинг ҳаётидаги энг катта кураш уларнинг ҳар бири зайтун катталигидаги 1000 дан ортиқ тухумларни ҳимоя қилишдир.
Тухумларни илгаклардек уяси шифтида қӯяди.
Тӯхтовсиз сув қуйиш орқали тухумни тоза сақлайди.
Нима бӯлишидан қатъий назар, у ҳеч қачон уйидан чиқмайди.
Она саккизоёқ болаларининг тухумларини силайди ва уларда сув ӯтлари пайдо бўлишига имкон беради.
Буни ҳар бир насл учун бирма-бир амалга ошираётганда, у инкубатсия даврида шаффоф мембранларига зарар бермаслик учун жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилади.
Бундан ташқари 1000 та тухум борлигини ҳисобга олсак, сарфланган кучнинг чегараси йуқ.
Қовуқ тухумдан чиққунча очликка дош беролмас, она саккизоёқ бирма-бир ӯзининг оёқларини ейди, шу тариқа барча насл омон қолади ва тухумдан чиққунча тухумни ҳимоя қилади.
Бироқ, узоқ инкубатсия даври уни очлик ва ҳолсиз қолдиради ва барча насл чиққач, у ҳам ӯз уясида қолади.
Ҳаётга эндигина қадам қуйган чақалоқлар учун она саккизоёқнинг жонсиз танаси ҳаётни ушлаб туришлари учун яхши озиқ-овқат манбаи бўлади.
Она саккизоёқларнинг кӯпайиши улар ҳаётининг сўнгги босқичи бўлади.
Шунинг учун ҳеч бир она саккизоёқ ӯз фарзандларининг ӯсиб бораётганини кўра олмайди.
Қоронғу денгиз остида юзлаб болалар ҳаётини ӯз ҳаётидан устун қуйган Она саккизоёқнинг саргузаштлари қайғули якун билан тугайди.
Болалари катта бўлиши учун онасини еб битирар экан.
Буни қарангки, биз одам болалари ҳам шулардан фарқ қилмаган ҳолатда катта бўлганимизча ота-онамизни еб битирар эканмиз.
Баъзида катта бўлганимиздан кейин ҳам ейишда давом этар эканмиз.
Оналик ҳар доим энг машақатли касб, хоҳ бир бўлсин, хоҳ минг бӯлсин.
Она тушунчаси қаерга борманг, ӯзгармас қурбонликларни ӯз ичига олади.
Қаранг!
Онанинг меҳри қанчалар буюк.
Фарзандига бўлган меҳр буюк ва беқиёсдир.
Она меҳри — бу Аллоҳнинг энг улуғ неъмати, инсон ва ҳайвонлар орасидаги энг мустаҳкам боғдир.
У нафақат сўзларда, балки ҳар бир ҳаракатда, кўз ёшида, мехрда намоён бўлади.
Чунки она — тан эмас, жон боғланиши.
Она — фарзанди учун ўзини унутадиган ягона мавжудот.
Она меҳри — инсон ҳаётидаги энг муқаддас, энг пок ва энг буюк неъматдир.
Бу ҳикоя яна бир бор шуни кўрсатадики;
Она меҳри на миллатни, на турни, на чегарани билади.
У табиатнинг энг кучли ва энг беқиёс туйғусидир…
Роббимиз бизларни она дуосига муносиб, она сўзига сазовор солих-саодат фарзандлардан этсин.
Амиин.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
“Умр дафтари”дан