“Бурҳониддин Марғиноний” мажмуаси
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Марғилонда “Бурҳониддин Марғиноний” мажмуаси барпо этилди. Миллий меъморчилик анъаналари, тарих ва замонавий туризм талаблари уйғунлашган ушбу мажмуа қадим шаҳар ичидаги шаҳарчадир.
Ислом оламида машҳур “Ҳидоя” асарининг муаллифи Шайхулислом Бурҳониддин Абул Ҳасан Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил ибн Халил ибн Абу Бакр Фарғоний Марғиноний (мил. 1117–1197 й.) Ислом дини, хусусан, ҳанафий мазҳаби тарихида энг улуғ олимлардан бири. У зот улуғ фақиҳ, усул олими, “Шарҳу Жомиъул кабир”, “Китабуз-зиёдот”, “Маносикул ҳаж”, “Бидаятул мубтадий”, “Нашрул мазаҳиб”, “Мухтаротул фатаво”, “Ал-мазид”, “Ат-таҳқиқ вал мазид”, “Кифаятул мунтаҳи”, “Ат-тажнис вал мазид” каби ўнлаб асарлар муаллифидир. Олимнинг “Ҳидоя” асари бугунги кунда ҳам мазҳабимизни ўрганишда – унинг қоидалари, далиллари ва мантиғини англашда асосий манба бўлиб қолмоқда.
Имом Бурҳониддин Марғиноний Самарқанддаги Чокардиза қабристонига дафн этилган.
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 9-сонидан