Раҳмоннинг розилиги
Камбағал киши кўрпа-тўшак сотиладиган дўконга келди. Сотувчидан оиласи учун зарур бўлган арзон кўрпаларни сўради ва 6 та кўрпа олиши, ёнида 500. 000 сўми борлигини айтади. Дўкондор: “Бизда Пекин моллари бор. Унинг донаси 100 000 сўмдан. Агар бешта олсангиз, олтинчиси текин, деди.
Камбағал киши олтинчисини ҳадяга олаётганидан хурсанд эди. Кўрпаларни олиб кетаркан, Аллоҳ ўнглагани учун кўзлари қувончдан чақнаб турарди. Харидор узоқлашгач, воқеа гувоҳи бўлиб турган дўкондорнинг дўсти ундан сўради: “Бу сиз энг яхши, энг қиммат деб ўтган ҳафта 250 000 сўмдан менга сотган ўша кўрпалардан эмасми?
– Ҳа, шундай, дўстим. Мен сизга унинг устига қўймасдан таннархида сотганман, – деди савдогар.
– Унда нимага ҳозирги кишига арзон сотдингиз? – деди.
– Мен бугун Раббимнинг ризолиги учун, У билан савдолашишни истадим. Бир мискин қишда шунга муҳтож бўлишини билдим. Шояд шу билан Раббим менга жаҳаннам азобидан паноҳ берса. Агар унинг иззат-нафсига тегишини ўйламаганимда, текинга ҳам бериб юборган бўлардим, – деди.
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 9-сонидан