Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 23. Қуръон ва тажвид таълимининг оммалашуви
Аҳолининг Қуръони каримни ўрганишга бўлган эҳтиёжини қондириш борасида ҳам янги имкониятлар пайдо бўлди. Диний таълим муассасалари қошида Қуръон ва тажвидни ўргатиш курсларини ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилди. Уларда Қуръон ҳарфларини тўғри талаффуз қилиш, тажвид қоидалари ва тиловат одоблари ўргатилиши диний саводхонликни оширишга хизмат қилди. Бу йўналишдаги таълимнинг тизимлашуви Қуръонни малакали устозлардан ўрганиш имкониятини кенгайтирди. Диний таълимнинг институционал базаси ҳам ривожланиб, 2026 йил ҳолатига мамлакатда 14 та ислом таълим муассасаси, жумладан 4 та олий ва 10 та ўрта махсус таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Шу тариқа Қуръон ва тажвид таълими диний-маърифий таълим тизимининг муҳим йўналишларидан бири сифатида ривожланди.