Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 32. Имом-хатиблар меҳнатининг давлат мукофотлари билан эътироф этилиши
Диний соҳа ходимларининг жамият маънавий ҳаётига қўшаётган ҳиссасини эътироф этиш борасида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Айниқса, 2024 йилда Ўзбекистон тарихида илк бор имом-хатибларнинг юксак давлат мукофоти билан тақдирланиши бу борада янги босқични бошлаб берди. 2024 йил 24 августдаги Президент фармонига мувофиқ, уч нафар имом-хатиб – Алишер Наимов, Раҳматилло Усманов ва Жобир Элов «Имом Бухорий» ордени билан тақдирланди. Улар 30 август куни Кўксарой қароргоҳида давлат мукофотларини Президентдан қабул қилиб олдилар. Ушбу эътироф имом-хатибларнинг жамиятда тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси ва диний-маърифий соҳадаги хизматларига берилган юксак баҳо сифатида аҳамиятлидир. Кейинги йилларда ҳам диний соҳа ходимларини давлат даражасида рағбатлантириш давом этди. Бу жараён имом-хатибларнинг жамият олдидаги масъулияти ва нуфузини янада оширишга хизмат қилмоқда.