Мусибатларнинг аришини сўраш
“Ҳасбияллоҳу лаа илааҳа илла Ҳува, ъалайҳи таваккалту ва Ҳува Роббул Ъаршил ъазийм” (Тавба сураси, 129-оят).
Таржимаси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг Парвардигоридир!”
Бу дуони Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ таоло ўргатган. У зотга мушриклар душманлик қилганида, Аллоҳ таоло унга фақат Ўзига суянишни, ёрдам сўрашни буюрган. Шу сабабли мазкур оятда ҳар бир мўмин учун тасалли ва суянч бор.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким ҳар куни тонгда ва кечқурун етти марта “Ҳасбияллоҳу лаа илааҳа илла Ҳува ъалайҳи таваккалту ва Ҳува Роббул Ъаршил ъазийм” деса, Аллоҳ уни дунё ва охират мусибатларидан асрайди» (Ибн Сунний ва Ибн Асокир ривояти).
Уламолар мазкур дуони кўп ўқиб юриш қалбга хотиржамлик, тинчлик беришини, Аллоҳга бўлган муҳаббатни зиёда этишини таъкидлашган.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 11-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws