Чивин
Аллоҳ таоло қуйидагича таълим беради: «Албатта, Аллоҳ чивин ё ундан паст ва кичик нарсаларни мисол қилишдан ҳеч ҳаё қилмайди. Мўминлар бу мисолнинг Парвардигорлари ҳузуридан ҳақ эканини билишади. Кофирлар эса: “Бу мисол билан Аллоҳ нимани кўзлаган?” дейишади. У Зот бу билан кўпларни адаштиради ва кўпларни ҳидоятга йўллайди» (Бақара сураси, 26-оят).
* * *
Мутахассислар аниқлашича, чивиннинг митти бошида 100 та кўзи, оғзида 48 та тиши, танасида учта юраги мавжуд. Ҳар бир юрак иккита қоринча ва иккита бўлмадан иборат.
Чивинда мавжудотларни иссиқлик орқали топиш учун махсус иссиқлик рецептори бор. Шунингдек, тунда яхши ҳаракатланиши учун ўткир кўзлар ва ўта сезувчан органлар мавжуд. У инсон ҳидини 60 метр масофадан ҳис қилишга қодир. Эътиборлиси, у юқори даражали қон таҳлилчиси бўлиб, оғриқсиз қон сўриб олиш учун анестезия қурилмасига эга. Шу билан бирга, қон қуюлишининг олдини оладиган (антикоагулянт) тизими мавжуд.
Сўриб олиш найчасида 6 та майда пичоқчаси бор: уларнинг 4 таси квадрат шаклда, қолган 2 таси қон сўриш учун найча ҳосил қилади.
Шунингдек, оёқларида мускул юзаларда маҳкам тутиб туриш учун тирноқ, силлиқ юзалар учун эса сўрғичлар, қонни юпқалаш ва уни оқизиб юбориш органи ҳам бор.
Яна ҳам ҳайратланарлиси, замонавий фан чивиннинг орқасида яна бир жуда майда ҳашарот яшашини кашф қилди.
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 9-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws