ИҲТ раҳбари ўзгарди: янги Бош котиб сайланди
Жорий йилнинг 27 август куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Мавритания собиқ ташқи ишлар вазири Исмоил Вилд Шайх Аҳмад ташкилотнинг янги Бош котиби этиб сайланди.
66 ёшли Исмоил Вилд Шайх Аҳмад ушбу лавозимда 2021–2026 йилларда ИҲТга раҳбарлик қилган чадлик дипломат Ҳусайн Иброҳим Тоҳанинг ўрнини эгаллади.
Бундан олдин у 2015–2018 йилларда БМТ Бош котибининг Яман бўйича махсус вакили лавозимида ҳам фаолият юритган.