Асл омонлик нимада?
«Бу кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз..» (Оли Имрон сураси, 140- оят). Билгинки, замон бир ҳолатда турмайди: гоҳида камбағаллик, гоҳида бойлик; гоҳида азизлик, гоҳида хорлик; гоҳида дўстлар шод бўладиган, гоҳида эса душманлар куладиган кунлар бўлади.
Ҳақиқий саодатманд, бахтли киши ҳар қандай ҳолатда ҳам битта асосга маҳкам боғланган кишидир. У ҳам бўлса Аллоҳ таолога тақводир.
Агар у бой бўлса, тақво уни безайди, агар камбағал бўлса, унга сабр эшиклари очилади, агар офиятда бўлса, неъмат комил бўлади, Мўминнинг йўқотгани Асл омонлик нимада? агар балога йўлиқса, (тақво уни) кўтариб, тутиб туради. Замон уни пастга туширадими ёки юқорига кўтарадими, юпун, яланғоч қолдирадими, тўйдирадими ёки оч қолдирадими, буларнинг унга зарари йўқ. Чунки бу нарсаларнинг барчаси ўткинчи ва ўзгарувчандир. Тақво эса асл омонлик, саломатлик бўлиб, унинг қўриқчиси ҳеч қачон ухламайди. Имом Абул Фараж раҳимаҳуллоҳ
* * *
Аҳнаф ибн Қайс: «Мажлисларимизни аёллар ва таомлар зикридан (бу ҳақда гапиришдан) узоқ тутинглар. Зеро, мен кишининг фаржи ва қорнини (шаҳвати ва ебичишини) таърифлаб ўтиришини ёмон кўраман», деди. Изоҳ: Жиддий ва илмли инсонлар йиғилган жойда суҳбат юксак ғоялар, илм ёки жамият манфаати ҳақида бўлиши керак. Фақат шаҳват ва овқат ҳақида гаплашиш мажлиснинг савиясини туширади.
Ибн Асокир, “Тарихи Димашқ”
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 12-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws