Ислом билан азиз бўлдик
«Бас, (Зулайҳо) уларнинг макрларини эшитгач, улар ҳузурига (одам) юборди ва уларга суянчиқ (таом ёки мева) ҳозирлади ҳамда улардан ҳар бирига биттадан пичоқ бериб (Юсуфга): “Улар ҳузурига чиққин!” – деди. Бас, уни кўришгач, унга маҳлиё бўлдилар ва қўлларини кесиб олдилар ҳамда : “Ё Аллоҳ! Бу башар эмас! Бу (азизу) мукаррам фариштанинг ўзгинаси-ку!” дедилар» (Юсуф сураси, 31-оят).
Изоҳ: Миср шаҳрининг бир қанча аёллари Юсуф алайҳиссаломнинг ўта кўркамлигини кўриб, беихтиёр қўлларини кесиб олишди. Энди, барча гўзалликнинг Яратувчисини (жаннатда) кўрганингизда ҳолингиз не кечаркин? Ё Аллоҳ, карамли Юзингга назар солиш бахтидан бизларни маҳрум қилма!
* * *
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: “Биз хор уммат эдик. Аллоҳ таоло бизни Ислом билан азиз қилди. Исломдан бошқа (нарса)дан иззат талаб қилсак, Аллоҳ (яна) хор қилади” (Имом Ҳоким ривояти).
* * *
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан: «“Бандани Аллоҳга яқин қиладиган энг улуғ амал қайси?” деб сўрашди. У киши йиғлади ва: “Аллоҳ қалбингга назар солиб, унда дунё ва охиратдан фақат У Зотнигина истаётганингни кўрса (ана шу энг улуғ амалинг)”, деди».
* * *
“Ухлаймиз ва уйғонамиз, телефонларимиз доим кўз олдимизда! Ақл-идроклар йўқолди, зеҳнлар тарқоқ бўлиб, чалкашиб кетди. На Қуръонга, на суннат (ҳадислар ёки дуолар) га ва ҳатто зикрларга ҳам вақт қолмади! (Бу ҳолатдан айни кунларда) Аллоҳ раҳм қилган инсонларгина мустаснодир. Ё Аллоҳ, аҳволимизга раҳм қилиб, лутф кўрсат, (ҳолимизни) ўнглагин ва гўзал тарзда Ўзинг (динингга амал қилиш)га қайтаргин!” (Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий).
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 12-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws