Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатида 40-ўринни эгаллади
Қироллик Ислом стратегик тадқиқотлар маркази (RISSC) 2027 йил учун дунёнинг энг нуфузли 500 нафар мусулмони рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рейтингда 40-ўринни эгаллади. Бу Марказий Осиё давлатлари орасидаги энг юқори натижа бўлди.
Рейтинг муаллифлари унинг «Янги Ўзбекистон» ислоҳотлари, иқтисодиёт ва валюта бозорини либераллаштириш, мажбурий меҳнатга барҳам бериш, қўшни давлатлар билан муносабатларни яхшилаш ҳамда исломий меросни асраб-авайлаш борасидаги фаолиятини қайд этган.
Шунингдек, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий номидаги илмий-тадқиқот марказлари, масжид ва зиёратгоҳларни таъмирлаш ҳамда Тошкентда Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш ишлари тилга олинган.