Инсон қанча фаровон яшамасин, у янада мукаммал тизим истайверади. Шундан бўлса керак, баъзан “ўтмишдаги фалон тузумни тиклаш керак” деган гаплар қулоққа чалинади. Замон билан ҳам нафас бўлиш ўрнига, айримларнинг ортга қайтиш орзуси кишини ажаблантиради. Тарих – фақат “соғиниш” учун эмас, балки ундан тўғри хулоса чиқариб, келажакни мустаҳкам қуришга хизмат қилиши керак. Зеро, ҳар бир даврнинг […]
Саудия Арабистони жорий йилнинг сентябрь ойида “Масжидун Набавий”га ташриф буюрганлар ададини эълон қилди
Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавий ишлари бўйича бошқарма маълумотига кўра, ўтган сентябрь ойида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлари “Масжидун Набавий” га ташриф буюрганлар сони 21,5 миллион нафардан ошган. IQNA нашрининг “Youm 7” маълумотларига таяниб хабар беришича, Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавий ишлари бўйича бошқарма 2026 йил сентябрь ойида “Масжидун Набавий” га ташриф буюрганларнинг умумий адади […]
Энг қудратли қуролимиз
Ёт ғоя – ёв ғоя. Таъсирчан воситалардан фойдаланиб, омма онгига таъсир қилиш, етарли ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ёшларни изидан эргаштириб, турли оқимлар таъсирига тушириш жамиятимизнинг бугуни ва эртаси учун ҳам катта фожиадир. Мулоҳаза ўрнида айтиш жоизки, айрим ёшларнинг бундай таъсирга берилишига фақатгина моддий манфаатдорликни сабаб қилиб кўрсатиш мутлақо нотўғри. Улар пулга ўчлик ёки муҳтожликдан шу […]
Ҳаёт ойнаси
Халқ меники дема, Сен – халқники. * * * Халқ қарғаса, хор бўласан, Халқ қўлласа, бор бўласан. * * * Уйинг тор бўлса ҳам, Кўнглинг кенг бўлсин. * * * Виждонсиз кишидан ўпкалама. * * * Ватансиз инсон – куйсиз булбул. * * * Гап билан шошма, иш билан шош. * * * Гап десанг […]
Мадинада вафот этган охирги саҳоба
Машҳур саҳоба Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу пешқадамлар қаторида Исломни қабул қилган. У ёшлигида Иккинчи Ақаба байъатида иштирок этиб: «Отам, тоғам ва мен Пайғамбарнинг саҳобалариданмиз», деган эди. Шунинг учун уни саҳобанинг ва саҳобия аёлнинг ўғли дейишади. У кўп ҳадис ривоят қилгани билан танилган. Жобир ибн Абдуллоҳ ўн тўққизта жангда Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бирга бўлди. Фақат […]
ҲАР ҚАНДАЙ ИСРОФ ГУНОҲДИР
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Энг баракали никоҳ – харажатлари енгил бўлганидир” (Имом Байҳақий ривояти). Бугун баракали никоҳлар кўпаяётганидан халқимиз хурсанд. Тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш тўғрисида қарор ва низом сабаб “кимўзар”га қилинаётган маросимлар анча камайди. Халқимиз 30– 40 кишилик тўй қилишнинг ҳам уддасидан чиқса бўлар экан, деган хулосага келди. Алҳамдулиллаҳ […]
Дўстларига фидойи саҳоба
Жоҳилият даврида ҳам, Ислом келганидан кейин ҳам улуғлик ва шараф топган шахслардан бири Ҳорис ибн Ҳишом ибн Муғийрадир. Куняси Абу Абдураҳмон. У Абу Жаҳлга ини, Холид ибн Валидга амакивачча бўлган. Макка фатҳи бўлиб ўтган кунларда Ҳорис ибн Ҳишом ва Абдуллоҳ ибн Абу Робиа Умму Ҳоний бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳонинг ҳузурига кириб ҳимоя сўрашди. Умму […]
Даҳоларни ҳам оналар тарбиялайди
Фарзанд тарбияси билан бир кун эмас, бутун йил давомида доимий шуғулланиш керак. Фақат тилда эмас, амалда жажжи қалб эгаларига намуна бўлишимиз зарур. Бола тарбияси – ўта мураккаб, серқирра ва турли босқичларда давом этадиган жараён. Бу жараённинг илк босқичи ҳали туғилмаган фарзандга муносиб она танлаш орқали ҳосил бўлади. Бу «Пушти камарингиз учун муносиб она танлангиз», деган […]
Машаққатларни аритувчи “камар”
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: “Тақво – бу ўзингни ҳеч бир кишидан афзал деб билмаслигингдир”. “Маъалимут танзил” * * * Абдуллоҳ ибн Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний отасидан ривоят қилади: “Агар бир кишининг ўз гуноҳлари қолиб, одамларнинг гуноҳларини қидириш билан машғул бўлганини кўрсангиз, билингки, унга макр қилинибди”. Изоҳ: “унга макр қилинибди” жумласидан мурод инсон бу […]
Мовароуннаҳр уламолари. УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД САДРУШ-ШАРИЪА
Мовароуннаҳрда Чингизхон босқинидан кейин ҳанафий фиқҳининг қайта жонланишида буюк олим Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг хизматлари катта бўлган. У айрим манбаларда туркий экани қайд этилса-да, баъзи манбаларда у саҳоба Убода ибн Сомит Ансорий розияллоҳу анҳунинг авлоди сифатида қайд этилади. У Садруш-шариъа номи билан танилган. Унинг катта олим бўлиб етишишида боболари – Умар Тожуш-шариъа ва […]
Ризқ эшиги
Мусо алайҳиссалом замонида бир камбағал эр-хотин яшар, йиллар давомида қашшоқликда кун кечирарди. Бир куни хотини эрига: – Мусо Аллоҳнинг пайғамбари эмасми? – деди. – Ҳа, шундай, – деди эри. – Унинг ҳузурига бориб, аҳволимизни айтайлик. Раббига бизнинг ҳақимизда дуо қилса, балки Аллоҳ таоло бизга ҳам бойлик ато этар. Шунда қолган умримизни фаровонликда ўтказармидик?! Эртаси куни […]
Танамиздаги мустақил ҳимоя тизими
Сиз қўққисдан илонни кўрганингизда, у илонми ёки оддий арқонми – буни ҳали ақлингиз англаб улгурмасидан, танангиз ортга тисарилади, бехосдан сакраб кетасиз ёки қўлингиздаги нарсани ташлаб юборасиз. Нега шундай? Нейробиолог Жозеф Леду[1] мияда хавф-хатарни қайта ишлашнинг иккита йўли борлигини кашф қилган. Бири – вазмин, мантиқий фикрлайдиган, олий маълумотли префронтал қобиқ (пешона пўстлоғи); иккинчиси – фақат омон […]
Аллоҳ таоло ҳаммадан ҳамиша ғолибдир
«Агар Аллоҳ сизга бирор зарар (мусибат) етказса, Ундан ўзга уни бартараф этувчи йўқдир. Агар сизга бирор хайр етказса, (билингизки,) У ҳамма нарсага қодирдир. Бандалари устидан У ғолибдир. У Ҳаким (ҳикматли) ва Хабир (хабардор)дир» (Анъом сураси, 17–18-оятлар). «Агар Аллоҳ сизга бирор зарар (мусибат) етказса, Ундан ўзга уни бартараф этувчи йўқдир. Агар сизга бирор хайр етказса, (билингизки,) […]
Ҳисобсиз ажр
Қуръони каримда истиғфор айтишга амр қилинган: “Ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўра” (Муҳаммад сураси, 19-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Ким мўмин ва мўминалар учун истиғфор айтса, Аллоҳ таоло ҳар бир мўмин ва мўмина (ададича) унга яхшилик ёзади” (Имом Табароний ривояти). Ҳадиси шариф барча мусулмонлар учун истиғфор айтиш буюк фазилат […]
Маънавий шифолар
Мендан азобга даво сўрашди… – Сабр, – дедим. Мендан муваффақиятсизликка даво сўрашди… – Такрорлаш, – дедим. Мендан ҳасадга даво сўрашди… – Эътибор бермаслик, билмаганга олиш, – дедим. Мендан камбағалликка даво сўрашди… – Қаноат, – дедим. Мендан заифликка даво сўрашди… – Иймон дедим. Мендан одобсизликка даво сўрашди… – Яхши муомала, – дедим. Мендан жаҳолатга даво сўрашди… […]