(2 қисм) – Улуғ ва қудратли Аллоҳдан сизга салом бўлсин. Гарчи Аллоҳ таоло аҳволингизни сиздан яхшироқ билгувчи бўлса-да, ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизни сўради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом – Ўзимни нимжон ҳис қиляпман, – дедилар. Жаброил алайҳиссалом: – Аллоҳ таоло ўзи тайёрлаб қўйган неъматга сизни мушарраф қилмоқни ирода этди. Роббингиз сизга муштоқдир. Аллоҳга қасамки, ўлим фариштаси шу пайтгача […]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган кун
(1 қисм) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар биронтангизга мусибат етса, мендан (жудо бўлгандаги) мусибатини эсласин. Зеро, бу энг катта мусибатдир“, деганлар (Имом Доримий ривояти). Ўн биринчи ҳижрий сана, ўн иккинчи робиъул аввал, душанба куни. Ойша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қудуқдан келтирилган меш билан ўзларини ғусл қилдиришимизни буюрдилар. Шундай қилдик, у зот алайҳиссалом […]
Мўминлар учун Ҳужурот сурасидан 5 одоб
1. Мўмин банда эшитган нарсасини сўраб-суриштирмай гапиришдан эҳтиёт бўлиши лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!” (Ҳужурот сураси, 6-оят). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишига гуноҳ учун эшитган нарсасини гапирмоқнинг ўзи кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу […]
Жума куни садақа беришнинг фазилати
Уламолардан бири айтади: “Жума кунида садақа беришнинг ҳафтанинг бошқа кунларига нисбатан фазли, Рамазон ойида садақа беришнинг бошқа ойларда садақа беришга нисбатан фазли кабидир”. Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;• касалликка даво бўлади;• мол-мулкингни поклайди;• Қиёмат куни соя бўлади;• инсон вафотидан кейин ҳам ажр-савобни кўпайтириб туради.
Пул сарфламасдан садақа қилишнинг 12 йўли
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхши сўз садақадир”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). 2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир яхшилик садақадир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). 3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўлдан азият етказовчи нарсаларни олиб ташлаш садақадир”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). 4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биродаринг юзига табассум билан қарашинг садақадир”, дедилар […]
Ҳар ишда Аллоҳ розилигини истаб
Шайх Мутавалли Шаъровий раҳма-туллоҳи айтади: «Йўлда кетаётиб чумолиларни кўрсангиз, уларни эзғиламанг. Шояд, ҳашаротларга раҳм қилганингиз учун Аллоҳ ҳам сизга раҳм қилса. Кўлмакдан сув ичаётган қушнинг ёнидан ўтсангиз, уни чўчитиб юборманг. Шояд, Аллоҳ таоло сизни қиёматнинг даҳшатларидан асраса. Агар йўлингизда мушук боласи ётганини кўрсангиз, уни четга олиб қўйинг ва бу ишингиз билан Аллоҳдан ажр умид қилинг. […]
Танбеҳдан сўнг лой ўйнаган авлиё
Боязид Бистомий ҳазратлари сафарга чиқиб, йўлда кетаётганларида бир қишлоқдан ўтаётиб лой ўйнаётган болаларни кўрди. Улардан: – Қандай ўйин ўйнаяпсизлар? Бу икки инсон ким? – деб сўради. Болалар: – Бу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, буниси эса, Ойша онамиз. Уларнинг тўйларини қиляпмиз, -дейишди. Боязид Бистомий ҳазратлари ғазабланиб: Ундай қилманглар! Ахир бу лой бўлса, Расулуллоҳнинг даражаларига […]
Сафарга кетиш ва сафардан қайтишда бажариладиган 9 амал
1. Сафарда ишлатиладиган зарур буюмларни тайёрлаш. Оиша розияллоҳу анҳо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда ҳам, ҳазарда ҳам беш нарсани олиб юрардилар. Улар: тароқ, сурмадон, ойна, мисвок ва узун дастали илгак”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти). 2. Сафарга тонгда йўлга чиқиш. Сохр ибн Вадоъа Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим, умматимнинг тонгига барака […]
Ғазабланганда бажариладиган 4 амал
1. Аллоҳдан шайтон ёмонлигидан паноҳ сўраш. Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдим, икки киши сўкиша кетди. Улардан бирининг юзи қизариб, бўйнидаги кўк томирлари бўртиб чиқди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен бир калимани биламан, агар ўшани айтса, ундан бу ҳолат кетади. Агар у “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир […]
Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашамиз?
1. Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниш учун. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга ва (Унинг) Расулига итоат этингиз!” (Анфол сураси, 20-оят). Бу маънодаги оят Қуръони каримда такрор-такрор келган. 2. Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлиш учун. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Айтинг (эй, Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва […]
Шайтон васваса қилганда бажариладиган 5 амал
1. Аллоҳдан паноҳ сўраш, “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”ни айтиш. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Агар Сизни шайтон томонидан васваса тутмоқчи бўлса, у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг! Зеро, У Эшитувчи ва Билувчи (зот)дир” (Фуссилат сураси, 36-оят). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангизга шайтон келиб: “Уни ким яратди?”, “Буни ким […]
Қатарда ўсимликлар меросини асраш бўйича ҳамкорлик кенгаймоқда
Қатардаги Ҳамад бин Халифа университети қошидаги Қуръон ботаника боғи делегацияси Иорданияга амалий-илмий ташриф уюштириб, ўсимликлар хилма-хиллигини муҳофаза қилиш ва экологик тизимларни тиклаш соҳасида фаолият юритувчи учта етакчи муассаса билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Ташриф давомида Иордания Қироллик ботаника боғи, “Водий” экологик уюшмаси ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (IUCN) Ғарбий Осиё бўйича минтақавий […]
Бола – бош оғриғи эмас
Ижтимоий тармоқларда, афсуски, болаларнинг ўз жонига қасд қилиши, уйдан қочиб кетиши, жиноятга қўл уриши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда. Бугун биз кўраётган кино ва сериалларда ҳам, албатта, бебош қаҳрамонлар ва уларнинг аянчли тақдири намойиш этилмоқда. Ота-онаси бор қизларнинг ўзаро жанжали ёки ўсмир йигитларнинг пичоқбозлиги сабаб бир оила ёлғиз ўғлидан айрилгани аслида нотўғри тарбия оқибати эмасми? «Улар: […]
Тўрт хислат
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар сенда тўрт нарса бўлса, дунёнинг қолганини йўқотсанг ҳам, зарар қилмайди: омонатни муҳофаза қилиш; ростгўй бўлиш; ҳусни хулқли бўлиш; таомда иффатли бўлиш”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти). Ушбу муборак ҳадисдан оладиган манфаатларимиз: Биродар МАТЁҚУБОВ, Тўрткўл тумани “Абдужамил эшон” жоме масжиди имом-хатиби“Ҳидоят” журналининг 2025 йил […]
Ота – оила устуни
Ота – оиланинг суянчи, фарзанднинг қалқони, жамиятнинг устуни. Фарзанд тарбияси – бу фақат онанинг эмас, балки отанинг ҳам вазифасидир. Чунки оила икки қанот, соғлом бўлсагина, тўғри парвоз эта олади. Аллоҳ таоло каломида бундай дейди: “Эй мўминлар, ўзларингизни ва оилангизни дўзах ўтидан сақланг!” (Таҳрим сураси, 6-оят). Бу оятдан маълумки, Аллоҳ таоло ҳар бир мусулмон эркакни ўз […]