1. Бисмиллоҳни айтиш. 2. Ўнг қўлда ичиш. 3. Дам олиб, (идишнинг ташқарисида) нафас олиб, учга бўлиб ичиш. “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликда уч марта нафас олар эдилар” (Имом Муслим ривояти). 4. Ўтириб ичиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз тик туриб ичмасин”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: “Сувни ўтириб ичиш соғлиқ учун фойдалидир. […]
Аллоҳ яхши кўрган бандалар
Аллоҳ чин тавба қилувчи бандаларини яхши кўради: “Албатта, Аллоҳ (шунгача билмай йўл қўйган хатоларидан) чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади” (Бақара сураси, 222-оят). Чин тавба қандай бўлади? Чин тавба дилдан пушаймон бўлиш, тил билан мағфират сўраш, гуноҳдан воз кечиш ва унга бошқа қайтмасликка аҳд қилиш билан бўлади. Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашувчи […]
Тавбасини бузган нима қилади?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббилари азза ва жалладан ҳикоя қилиб айтадилар: “Бир банда гуноҳ қилиб қўйди ва: “Аллоҳим, гуноҳимни мағфират қил!” деди. Аллоҳ таборака ва таоло: “Бандам гуноҳ қилди ва гуноҳни кечирадиган ҳамда гуноҳ учун жазолайдиган Рабби борлигини билди”, деди. Сўнг банда яна қайтди ва гуноҳ қилди. У: […]
Қуёш фойдалими ё зарарми?
Ер юзига энг яқин бўлган юлдуз — Қуёш барча мавжудотлар, жумладан, инсонлар учун ҳаётий муҳим сайёрадир. Қуёш барча органик молекулалар ҳосил бўлишида иштирок этиб, инсонлар ҳам қуёш нурисиз яшай олмайди. Қуёш нури триптофан аминокислотасининг серотонин гормонига айланишида ёрдам беради. У бизга қувонч ва ўзимизга ишонч туйғусини беради, кайфиятимизни кўтаради. Серотонин кучли антидепрессант бўлиб, мия, мушаклар […]
Садақани ошкора бериш афзалми ёки махфий?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин Бир оят тафсири «…Биз ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилган ҳамда ёмонликка яхшилик қайтарадиган зотлар, айнан ўшалар учун дунё оқибати бордир» (Раъд сураси, 22-24 – оятлар). “Биз ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилган”. Ибодатларнинг […]
Овқатланишдаги 12 суннат
1. Овқатланишдан олдин қўлни ювиш. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш фақирликни даф қилади ва у пайғамбарларнинг суннатларидандир”, дедилар (Имом Табароний ривояти). Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Таомнинг баракаси ундан олдин ва кейин қўлни ювишдадир”, деганлар(Имом Абу Довуд ривояти). БМТ Бош Ассамблеяси ҳар […]
Қуръон садосини дунёга таратган инсон
Шайх Маҳмуд Халил ал-Ҳусорийнинг ибратли ҳаёти Баъзан бир инсоннинг овози бутун бир авлод хотирасига айланади. Унинг тилидан чиққан ҳар бир оят қалбларга нур, руҳларга ором бағишлайди. Миллионлаб мусулмонлар учун шайх Маҳмуд Халил ал-Ҳусорий ана шундай инсон эди. Унинг Қуръон тиловати нафақат қулоқларга хуш ёқар, балки дилларни титратар, инсонни Аллоҳнинг Каломи билан юзма-юз қолдирарди. Бугун ҳам […]
Мусибатга учрасангиз 8 тавсия
Бирор мусибат ёки қийинчилик етса сабрли бўлинг. Одамларга шикоят қилманг, ҳолингиздан нолиманг! Ёлғиз Аллоҳга юзланиб: “Мен ғам ва ташвишларимдан ёлғиз Аллоҳгагина шикоят қиламан…” (Юсуф сураси, 86-оят), деб айтинг. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (охиратда) нажот топсангиз!” (Оли Имрон […]
Меҳмондўст ва сахий саҳоба
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада Исломга даъватни бошлаган кезлари у зотга қаршилик қилган мушриклар талайгина эди. Шулардан бири Абу Жаҳлнинг иниси Ҳорис ибн Ҳишом ибн Муғийра эди. Абу Абдураҳмон кунясини олган Ҳорис Абу Жаҳл билан ака-ука, Холид ибн Валид билан амакивачча бўлган. Ҳориснинг онаси Умму Жулос бўлиб, Ҳишом ибн Муғийранинг унга уйланиши қизиқ […]
Ота-она билан телефонда гаплашишнинг 50та одоби
Ота-она билан телефонда гаплашишнинг 50 та одобини УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар: КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ: Z «Биз инсонни ОТА-ОНАСИГА яхшилик қилишга буюрдик!» (Аҳқоф сураси 46/15 оят); Z «Биз инсонга ОТА-ОНАСИНИ рози қилишни буюрдик. ОНАСИ уни заифлик устига заифлик билан қорнида кўтариб юрди. Уни кўкракдан ажратиш муддати икки йилда битар. Биз инсонга буюрдикки “Сен Менга ва ОТА-ОНАНГГА шукр қилгин! Қайтишлик – Менинг ҳузуримгадир!”» (Луқмон сураси 31/14 оят); Z «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни […]
Вақтни тартибга солувчи илоҳий неъмат
Инсониятнинг вақтни ўлчаш, уни бошқариш борасидаги изланишлари турли тақвимларнинг пайдо бўлишига замин яратган. Вақт ўтиши билан мазкур тақвимлар нафақат кундалик турмушда, балки тарихий, диний ва ижтимоий ҳаётда ҳам муҳим ўрин тутган. Ўтмишда Қуёш ва Ойнинг ҳаракатларини кузатиш орқали инсонлар йил фаслларини, ой ва кунларни аниқлашга ҳаракат қилганлар. Илк тақвимлар милоддан аввалги 3000 йилларда қадимги Миср […]
Умму Румон бинти Омир (Ойша розияллоҳу анҳонинг онаси)
Умму Румон бинти Омир – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг яқин дўсти ва илк саҳобалардан бўлган Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг завжасидир. Умму Румон Арабистон яриморолидаги Сарот номли ҳудудда вояга етди. Одоб-ахлоқ ва фасоҳатда етук, маърифатли аёллардан эди. У Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан аввал қавмининг эътиборли йигитларидан Ҳорис ибн Сухайра Аздийга турмушга чиқиб, […]
Ота-онага оқ бўлиш – надомат эшигидир
Аллоҳ таоло ота-онага итоат қилишни Ўзига ибодат қилишдан кейинги даражага қўйгани каби уларга оқ бўлишни Ўзига ширк келтиришдан кейинги ўринга қўйган. Бу борада бир қанча ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Ота-онага оқ бўлиш гуноҳи кабиралардан саналиб, унинг ҳаром иш эканлигига барча уламолар ижмо қилган. Бу иллат афсуслар бўлсинки, кейинги пайтларда оз бўлса-да учраб тургани кишини маҳзун […]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида сўзлаб беринг
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бўйлари қандай эди? У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас, ўрта бўй эдилар. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас эдилар…”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тана ва юзларининг ранги қандай эди? Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу […]
Қуръони каримдан 10 та мисол
1. Ҳидоятнинг ўрнига залолатни сотиб олганларнинг мисоли: “Ҳидоят (тўғри йўл) ўрнига залолатни (нотўғри йўлни) сотиб олганлар ўшалардир, (лекин уларга) бу савдолари фойда қилмади ва (улар) ҳидоят йўлига юрувчи ҳам бўлмадилар. Улар бамисоли бир олов ёққан (йўловчи) кимсадирки, олов унинг атрофини ёритганида, Аллоҳ (бехосдан олов) нурини кетказиб, уларни зулматлар ичра (ҳеч нарсани) кўролмайдиган ҳолда қолдирган” (Бақара […]