Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Алҳамдулиллаҳ – Қуръони каримдаги биринчи калима ва Одам алайҳиссалом айтган илк сўз. Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу – саҳобалардан Исломга энг биринчи кирган ҳур эркак. Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – ёш болалардан Исломга биринчи кирган. Хадича бинт Хувайлид розияллоҳу анҳо – аёллардан Исломга биринчи кирган. Билол ибн Абу […]
Сўнгги пушаймон – ўзингга душман
Сурхондарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари кекса ёшдаги инсонлардан иборат экани аниқланди. Афғонистонлик таъминотчи билан тил бириктирган мазкур шахслар Термиз шаҳри ва атроф ҳудудларда гиёҳвандлик моддаларини тарқатишни тизимли равишда йўлга қўйишган. Бу фаолият пухта ўйланган жиноий режа воситачилик орқали амалга оширилган. Хабарларда қайд этилишича, гумонланувчилардан наркотик моддалар, катта […]
Аслида ким ожиз?
Ҳар бир кунимиз – синов. Ҳар бир нафасимиз бир имконият. Танамиз соғ, кўзларимиз кўриб, қулоқларимиз эшитиб, юра оляпмизми, демак, бахтлимиз. Лекин орамизда шунча неъматлар ичра яшаса-да, ҳаётдан нолиб, ўз ўрнини топа олмаётган, вақтини телефон ва кўнгилхушлик билан совураётганлар ҳам йўқ эмас. Аммо орамизда жисмоний имкониятлари чекланган бўлса-да, қалби, ақли ва иродаси билан барчага намуна бўлаётганлар […]
Миср Вақфлар вазирлиги тарихдаги илк мураттал Мусҳаф ёзуви хотирасини нишонлади
IQNA: Миср Араб Республикаси Вақфлар вазирлиги 1961 йил 23 июль куни тарихдаги илк мураттал Қуръони карим аудиоёзуви тўлиқ якунланганининг йиллигини нишонлади. Вазирлик ушбу лойиҳани Қуръони каримга хизмат қилиш ва уни бутун дунёга ёйиш йўлидаги муҳим тарихий босқич сифатида баҳолади. Вазирлик баёнотида қайд этилишича, мазкур лойиҳа ўша даврда Вақфлар вазирлиги ҳузуридаги Ислом ишлари олий […]
Тонгда ушбу 7 дуони ўқишни унутманг!
1. الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир. 2. الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва […]
Қиёматда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлувчилар
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммад, кама соллайта […]
Дард, мусибат ва фақирликни кетказувчи зикр
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтгин. Албатта, у жаннат хазиналаридан биридир”, дедилар”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар куни юз марта […]
Уйқуга ётишда бажариладиган 12 суннат
1. Хуфтон намозидан олдин ухламаслик ва хуфтондан кейин суҳбатлашмаслик: Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтондан олдинги уйқуни ва ундан кейинги суҳбатни ёқтирмасдилар” (Имом Бухорий ривояти). Хуфтондан олдинги уйқу кечки уйқуга путур етказади. Ундан кейинги суҳбат эса бомдод намозига ухлаб қолиш хавфини келтириб чиқаради. 2. Уйқуга таҳоратли ҳолда ётиш ва […]
Унутилаётган суннатлар (2 суннат)
Таомни учта бармоқ билан тановул қилиш Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учта бормоқлари билан ер эдилар ва қўлларини артишдан олдин уларни ялар эдилар” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти). Қўл билан ейдиган таомни уч бармоқ: бош, кўрсатгич ва ўрта бармоқлар билан ейиш суннатдир. Бундан кўп бармоғини […]
Саҳоба бўлолмаган тобеъин: Абдураҳмон ибн Усайла раҳимаҳуллоҳ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Улуғ тобеъин Абдуллоҳ ибн Санобиҳий раҳимаҳуллоҳ (асл исмлари Абдураҳмон ибн Усайла)нинг ҳаёти бугунги кун кишиси учун – айниқса, вақтнинг қадри, гўзал хотима ва мақсад сари интилиш борасида улкан ибрат мактабидир. Абдураҳмон ибн Усайла раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш, у зотдан бевосита ҳадис эшитиш иштиёқида Ямандан Мадинага қараб йўлга чиқади. Бироқ, Мадинага […]
Овқат ейиш бўйича мусобақалашиш: ислом ва замонавий илм нуқтаи назаридан зарари
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда кўп ёки тез овқат ейиш бўйича “мусобақа”лар оммалашиб бормоқда. Баъзилар буни шунчаки қизиқарли шоу деб билса, бошқалар уни рекорд ўрнатиш воситаси сифатида қабул қилади. Бироқ Ислом таълимотида ҳам, замонавий тиббиётда ҳам инсон организмини зўриқтириши ва исрофга йўл қўйиши тақиқланади. Ислом меъёрни буюради Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Еб-ичинг […]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари: Аллоҳ юзини ёруғ қилсин
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисни ёдлаб, бошқаларга етказган кишилар ҳақида бундай деганлар: “Биздан бир сўз эшитиб, уни қандай эшитган бўлса, шундай етказган кишининг юзини Аллоҳ ёруғ қилсин”(Имом Термизий ривояти). Бу муборак дуо асрлар давомида муҳаддис уламоларга куч ва ғайрат бағишлади. Улар ҳадисларни тўплаш учун чўл-саҳроларни кездилар, узоқ мамлакатларга сафар қилдилар, очлик ва қийинчиликларга сабр қилдилар. […]
Жаноза намозида бажариладиган 3 суннат
1. Аллоҳга ҳамд айтиш: سُبحَانَكَ اللهم وبحمدك وتبارك اسمُكَ وتَعَالى جَدُّكَ ولا إله غيرك “Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук” “Аллоҳим! Сенга ҳамд айтган ҳолда Сени пок деб ёд этаман. Исминг муборакдир. Улуғлигинг юксакдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир!”. Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга […]
Унутилаётган суннатлар (1 суннат)
Таҳоратдан сўнг дуо қилиш Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат олиб: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Расулуҳу”, деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар (Имом Муслим ривояти). Таҳоратнинг баданни тетиклаштириш, чиниқтириш, турли касалликлар ва руҳий иллатларни бартараф […]
Бемор бўлганда бажариладиган 4 амал
1. Дард ҳам, шифо ҳам Аллоҳдан эканига қатъий ишончда бўлиш. “Касал бўлганимда, Унинг Ўзи менга шифо берур” (Шуаро сураси, 80-оят). 2. Дардга шифо излаш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Даволанинглар! Аллоҳ азза ва жалла қайси бир дардни берган бўлса, унинг шифосини ҳам берган”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). 3. Гуноҳлар мағфират қилинишига умид қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи […]