«Яқинда Раббингиз Сизга (шундай неъматларни) ато этурки, Сиз, албатта, (ундан) рози бўлурсиз! (Эй Муҳаммад! Раббингиз) Сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?! Яна Сизни гумроҳ (ғофил) ҳолда топиб, (тўғри йўлга) ҳидоят қилиб қўймадими?! Сизни камбағал ҳолда топиб, (Хадичага уйланишингиз туфайли) бой қилиб қўймадими?!» (Зуҳо сураси, 5–8-оятлар). Бу сурада бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қилиниб, […]
Ғафлатда қолманг! Жума куни бажариладиган 12 амал
1. Ғусл қилиш, хушбўйланиш, энг чиройли либосларни кийиш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар. 2. Тонгда ушбу дуони ўқиш: “Астағфируллоҳ аллазий лаа илаҳа […]
Жума куни салавотни кўпайтиринглар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти). Салавот айтсангиз… Ғам-ташвишлар кетади…Гуноҳлар мағфират қилинади…Қалблар юмшайди…Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади…Дуолар ижобат бўлади…Касалликларга шифо бўлади…Шафоатга муяссар бўлинади…Фақирлик кетади…Руҳ покланади…Жон беришда енгиллик бўлади…Қабрда роҳат ва нур бўлади…Сиротдан осон ўтилади… Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина […]
Аллоҳнинг азоби зулм ва кибр қилувчигадир
“Амримиз келган пайтда Ҳудга ва у билан иймон келтирганларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик ва уларни қаттиқ азобдан қутқардик. Ана ўша Оддир. Улар Раббиларининг оятларини инкор қилдилар, Унинг расулларига осий бўлдилар. Ҳар хил димоғдор ва қайсарнинг амрига эргашдилар. Ва уларга бу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам лаънат эргаштирилади. Огоҳ бўлингким, албатта, Од Раббиларига куфр келтирган […]
Аллоҳ учун дўст бўлишнинг фазилати
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: الْأَخِلَّاءُ يَوْمَئِذٍ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ إِلَّا الْمُتَّقِينَ «У кунда (яъни қиёматда) тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандирлар» (Зухруф сураси, 67-оят). Бошқа оятда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: وَيَوْمَ يَعَضُّ الظَّالِمُ عَلَى يَدَيْهِ يَقُولُ يَا لَيْتَنِي اتَّخَذْتُ مَعَ الرَّسُولِ سَبِيلًا يَا وَيْلَتَى لَيْتَنِي لَمْ أَتَّخِذْ فُلَانًا خَلِيلًا لَقَدْ أَضَلَّنِي عَنِ الذِّكْرِ بَعْدَ […]
Ҳаж ва умра савобига тенг ибодат
“Зуҳо” сўзи – “чошгоҳ вақти” деган маънони англатади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Қасамёд этурман чошгоҳ вақти билан” (Зуҳо сураси, 1-оят). Қуёш чиққандан таҳминан ўн беш дақиқа ўтгач ушбу намозни ўқиш мумкин. Унинг энг афзал вақти бомдод намозини адо этгандан сўнг, ўша жойда қуёш чиққунча зикр билан машғул бўлиб, қуёш чиққандан кейин ўқишдир. Зуҳо намози […]
Салавот самараси
Имом Муҳаммад Жазулийнинг машҳур “Далоилул хойрот” асари ёзилишига бир воқеа сабаб бўлган. Бир куни Муҳаммад Жазулий раҳимаҳуллоҳ сувсизликдан қийналаётган бир қишлоқдан ўтаётганида таҳорат қилмоқчи бўлади. Аммо сув топа олмайди, қудуқлар қуриган экан. Сувни қандай топишни ўйлаб ўтирганида, бир аёл қудуқ ёнига келиб, нималарнидир ўқийди ва қудуққа қарайди. Шунда қудуқдан сув тошиб чиқади. Буни кўрган Имом […]
Ота-онанинг ҳаққига қилинадиган дуо
رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًاЎқилиши: Роббирҳамҳумаа камаа Роббайааний соғийро Маъноси: “Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”(Исро сураси, 24-оят).رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ Ўқилиши: “Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул ҳисааб”. Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим […]
Инсон камолоти озиғи
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Инсон қадри” номли асарида Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам этиб яратгани теран очиб берилган. «Биз, албатта, бани Одамни улуғ қилдик, уларни қуруқликда ва денгизда (уловлар билан) кўтардик, уларни пок нарсалар билан ризқлантирдик ва уларни яратган кўп нарсаларимиздан мутлақо афзал қилиб қўйдик» (Исро сураси, 70-оят). Ушбу […]
Ҳиро маданий мажмуаси зиёратчилар учун маърифат масканига айланмоқда
Ёзги таътил бошланиши билан Макка шаҳридаги Ҳиро маданий мажмуасига Саудия Арабистони ва турли мамлакатлардан келаётган зиёратчилар оқими янада кўпайди. Нур тоғи ён бағирларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий нозил бўлган Ҳиро ғори яқинида барпо этилган мазкур мажмуа зиёратчиларга ислом тарихини замонавий усулда танитишга хизмат қилмоқда. Мажмуанинг энг диққатга сазовор жойи – “Ваҳий” кўргазмасидир. Унда […]
Илк сўроғимиз намоздан…
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одамларнинг ичида ўғрилик жиҳатидан энг ёмонлари намозидан ўғирлайдиганидир”, деганлар. Абу Қатода розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳнинг Расули, намозидан қандай қилиб ўғрилик қилади?” деб сўраганларида у зот: “(Ўша ўғри) рукусини ҳам, саждасини ҳам, хузу ва хушусини ҳам тўлиқ қилмайди”, деб жавоб берганлар (Имом Аҳмад […]
Уйда ахлат тўплашнинг зарарлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни уй ва ҳовлиларни озода тутишга, чиқинди ва ахлатларни тўплаб қўймасликка чақирганлар. У зот алайҳиссалом бундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ хушҳолдир, хушҳолликни суядир. Озодадир, озодаликни суядир. Карамлидир, карамни суядир. Сахийдир, сахийликни суядир. Шундай экан, ҳовлиларингизни озода тутинг! Яҳудийларга ўхшаманг!” (Имом Термизий ривояти). Уйда ахлат тўплаб қўйиш нафақат диний, балки тиббий ва психологик […]
Жазирама иссиқ кунларда соғлиқни сақлаш бўйича тавсиялар
Ҳозирги чилла даврининг жазирама кунларида соғлиқни асраш учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг. Жазирамадан сақланиш учун кўпроқ сув ичинг, соя-салқин жойларда бўлинг ва енгил кийимлар кийинг. Қуёш нурлари тик тушадиган вақтда кўчага чиқмасликка ҳаракат қилинг, ёғли ва оғир таомлар ўрнига енгил овқатларни танланг. Оч рангли, табиий матолардан тикилган кийимлар кийиш тавсия этилади. Иссиқ кунларда қуйидаги қоидаларга […]
Аллоҳ покланувчиларни яхши кўради
Ислом тозалик ва покизалик динидир. Шу боисдан мусулмонлар кунига бир неча марта покланади, ҳафтасига бир бўлса-да, ғусл қилади. Кийимини, уй-жойини, ибодат ўринларини тоза тутади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло ўзини тоза тутувчи кишиларни яхши кўриши ҳақида бундай марҳамат қилган: “Унда покланишни яхши кўрадиган эрлар бор. Аллоҳ покланувчиларни яхши кўради” (Тавба сураси, 108-оят). Моида сураси 6-оятида эса: […]
Жазирама иссиқда ўқиладиган дуо
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “…Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир”, деганлар. Шунинг учун жазирама иссиқ кунларда кўпроқ “Аллоҳумма, ажирний минан-наар” (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг!