Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити муносабати билан табриклади. “Муҳтарам ватандошлар! Сиз азизларни, барча мўмин-мусулмон юртдошларимизни, бутун халқимизни улуғ ва мўътабар айём – Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман. Жамики ислом уммати учун қадрли бўлган ушбу шукуҳли байрам – Ийд ал-Адҳони эл-юртимиз билан […]
Эмлаш нима учун керак?
“Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи” (Шуаро сураси, 80-оят).Шу мазмундаги бошқа ояти карималардан ҳам аён бўладики, дардни ҳам, шифони ҳам берувчи – Аллоҳ таолодир. Аммо уларни Ўз ҳикмати билан сабабларга боғлаганки, бандалар бунинг устида ақл юритсинлар – тафаккур қилсинлар.Имом Аҳмад ривоят қилган бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аллоҳнинг бандалари, даволанинглар! […]
Мисрда “Қорилар” музейи ташкил этилади
“IQNA” сайтининг “Maspero” нашрига таяниб хабар беришича, ёзувчи ва Миср миллий матбуот ташкилоти раҳбари Aҳмад ал-Муслиманий Мисрдаги таниқли қориларининг фотосуратлари, қўлёзмалари, шартномалари, ёзиб олинган қироатлари ва уларга тегишли бўлган ашёларни ўз ичига олган “Қуръон қорилари музейи” деб номланган музей ташкил этилишини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, ушбу музей Қуръони карим радио тармоғига алоқадор бўлиб, музейнинг […]
Ҳар куни қандай савоб топасиз?
Телефондан фойдаланишда қандай савоб умид қиласиз?!Аллоҳнинг изни билан уйингиздаги кичик нарсалардан фойдаланган ҳолда кўп миқдорда ҳасанотлар тўплашингиз мумкин.Бироқ баъзи аёллар бу борада ҳаддан зиёд исрофчидир. Сиз ўрталикни лозим тутинг. Бошқарувчи бўлинг. Сизни бошқаришларига йўл қўйманг. Гап нима ҳақида эканини билгандирсиз?! Баракаллоҳ!Гўзал капалагим! Келинг, телефонингиз ёрдамида қилишингиз мумкин бўлган ишлар савобини ҳисоблаб кўрамиз: Юлдуз КОМИЛОВА таржимаси […]
ҚУРБОНЛИК ВАҚТИ
Қурбонликнинг вақти – уч кун. Улар – Зулҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Яъни Қурбон ҳайитининг биринчи, иккинчи ва учинчи кунининг қуёш ботгунича. Қурбонликнинг вақти ҳақида “Мухтасарул виқоя”да бундай дейилади: وَأَوَّلُ وَقْتِهَا بَعْدَ صَلاَةِ العَيدِ إِنْ ذُبِحَ في مِصْرٍ وَبَعْدَ طُلُوعِ فَجْرِ يَوْمِ النَّحْرِ إنْ ذُبِحَ فِي غَيْرِهِ وَآخِرُهُ قُبَيْلَ غُرُوبِ اليَوْمِ الثَّالِثِ […]
Ташриқ такбирлари қачон ва қандай айтилади?
Бу йилги такбири ташриқ 5 июнь бомдод намозидан бошланиб, ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 9 июнь аср намозига қадар айтилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди. Ҳанафий мазҳабида ташриқ кунлари ҳайит кунидан кейинги уч кун ҳисобланади. Демак, такбири ташриқ арафа куни бомдод намозининг фарзидан сўнг айтиш бошланади ва ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозида охирги такбири […]
АҚШга қарши юриш: Канада ва Хитой ўзаро тарифлардан воз кечиш масаласини муҳокама қилмоқда
Канада ҳукумати Оттава ва Пекин яқинда ўзаро жорий қилган тарифларни бекор қилиш учун Хитой билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Канада бош вазири Марк Карни Саскачеван провинциясига ташрифи чоғида журналистларга маълум қилди. “Канада ҳукумати хитойлик ҳамкасбларимиз билан бу масалада, жумладан, вазирлар даражасида ҳам ҳамкорлик қилмоқда. Бу муҳокамалар давом этмоқда, улар биз учун энг устувор вазифадир”, – деди […]
Ҳажда илк бор сунъий интеллектли қутқарувчи дрон ишлайди
Бу йилги ҳаж мавсумида илк бор Falcon номли ўт ўчирувчи ва қутқарувчи дрон ишга туширилади. Бу ҳақда Саудия Арабистони фуқаролик мудофаасига таяниб, Arab News хабар берди. Саудия Арабистонида 2025-йилги ҳаж мавсумида илк бор Falcon номли сунъий интеллект билан жиҳозланган ўт ўчирувчи ва қутқарувчи дрон синовдан ўтказилмоқда. Мазкур дрон баланд тоғлар ва чекка ҳудудлардаги ёнғинларни ўчириш, шунингдек, […]
Aрофот водийсидаги ҳаж хутбаси дунёнинг 35 тилига таржима қилинган ҳолда тақдим этилади
“IQNA” сайтининг “Al-Masry Al-Youm” нашрига таяниб хабар беришича, “Масжидул Ҳаром” ва “Масжидун Набавий” даги Дин ишлари бўйича бош бошқарма ҳижрий 1446 сананинг ҳаж мавсумида арофот водийсида ҳавола этиладиган Aрафа кунги ҳаж хутбасини дунёнинг 35 тилига таржима қилиш лойиҳаси бошланганини эълон қилди. Саудия Aрабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги ҳам Ҳаж мавсумида кунига 24 соат 11 хил […]
Ўгай онага эътибор
Баъзида оила ажримга келади. Бундай ҳолатларда эр бошқа аёлга уйланиши, фарзандлари эса буни тўғри қабул қилиши, отаси ҳақига эътиборли бўлиб, унинг кўнглини оғритмаслиги шарт. Ҳатто аёли вафот этган отани тезроқ уйлантириб қўйиш, яхши аёл топиб бериш ҳам фарзандлар бурчидир.Кўпинча она вафот этган хонадонда (айниқса, қиз) фарзандлар: “Онам вафот этганига ҳали бир йил тўлмади” ёки “Хизматларини […]
Ўзбекистон делегацияси Халқаро ҳаж симпозиумида қатнашди
Жидда шаҳрида ташкил этилган 49-Ҳаж анжуманида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ҳаж ва Умра бўйича атташе Шуҳрат Амоний ва бошқалар қатнашди. Халқаро анжуманда ҳаж ибодатини енгиллаштириш, зиёратчиларга қулай шароит яратиш, ҳаж хизматидаги ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби мавзулар муҳокама қилинди.
1 июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни дунё халқларида қандай нишонланади?
«Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» 1925 йилда Женевада болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган. Шундан буён ушбу кун жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида 1 июнь куни нишонланади. Аммо «Болалар куни» 1857 йил июнь ойининг иккинчи якшанбасида АҚШнинг Массачусетс штати, Челси шаҳридаги Универсалист черкови пастори, доктор Чарлз Леонард томонидан бошлаб берилган бўлиб, бу кун «атиргул куни» деб […]
Ўзбекистонлик ҳожилар халқимизни дуо қилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев 31 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Ҳозирги муборак кунларда азиз юртдошларимиз Ҳаж зиёрати учун Маккаи мукаррамада бўлиб туришибди. Давлатимиз раҳбари улар учун яратилган шароитлар, нуронийларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради. Муфтий ҳазратлари Ҳаж амалларини сидқидилдан, мукаммал адо этиш учун барча ташкилий чоралар кўрилганини […]
Масжидун Набавийда аёлларнинг билим савияси ошириш ишлари амалга оширилмоқда
Мадинадаги “Масжидун Набавий” идораси Хотин-қизлар ишлари бўйича бошқармаси аёлларнинг диний ва маърифий билимларини ошириш мақсадида илк бор аёллар намозхоналарига ақлли дисплейлар ўрнатди. “IQNA” сайтининг “ас-Сабаҳ ал-Aрабий” нашрига таяниб хабар беришича, бу дисплейлар “Масжидун Набавий” да диний маълумотлардан замонавий, ижодий ва содда тарзда фойдаланишни осонлаштириш ҳамда зиёратчиларга диний китобларни кўриб чиқиш ҳамда 19 тилдаги фатво ва […]
Марказий Осиёда ислом молияси ҳажми жуда кам
“Марказий Осиёда ислом молияси ҳажми атиги 700 миллион доллар. Бу жаҳондаги ҳажмининг 0,01 фоизини ташкил этади. Лекин бу ерда дунёдаги мусулмонларнинг 4% яшайди. Аслида ислом молияси нафақат мусулмонлар учун. Биз унга молиялаштиришнинг муқобил тури ва анъанавий банк фаолиятига рақобатчиси сифатида қарашимиз керак. Ҳар ким ўзи учун қулай бўлса, бир хил маҳсулот ва хизматлардан фойдаланиши мумкин”, – […]