Давримизда оғриқли, муаммоли ҳодисалардан бири – имкониятлар ва қулайликлар илгаригидан кўра сезиларли даражада ортган бўлса-да, кўплаб ёшларнинг тинимсиз ақлий толиқиш (чарчоқ) ҳолатида яшаётганидир. Бугунги кундаги ҳақиқий буҳрон имкониятлар етишмовчилиги ёки билимга эришишнинг қийинлиги билан боғлиқ эмас – у диққат ва диққатни жамлай олмаслик буҳронига айланиб улгурди. Чексиз контентлар оқими, ҳаётнинг шиддатли суръати ва чалғитувчи омилларнинг […]
Чириган суякларни ким тирилтиради?
«Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмайдими?! Энди эса, у очиқойдин хусуматчи бўлиб турибди?! У Бизга мисол келтирди ва ўз яратилишини унутди. “Суякларни ким тирилтирур? Ҳолбуки, улар титилиб кетган-ку?!” – деди» ( Ёсин, 77–78-оятлар). Инсон ўзининг нутфадан, бир томчи арзимас сувдан, митти ҳужайрадан яратилганини унутиб қўяди. Одам боласи мазкур ҳақиқатни кўриб, кўрмасликка олиб, Аллоҳ таолога, Қуръони […]
“Натижани рақамлар сони биланмас, жамиятга қўшилган ижобий таъсир билан баҳолаймиз”
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 14 та ҳудудий вакиллиги фаолият юритади. Мазкур ҳудудларда жами 2161 та масжид бўлиб, 3000 дан зиёд имом-хатиб ва имом ноиби хизмат қилади. Вакилликлар фаолиятидан, деб номланган ушбу рукнимизда ҳудудий вакиллар билан туркум суҳбатларни режа қилганмиз. Шу мақсадда Қашқадарё вилоятида бўлдик. Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби, “Имом […]
Минимализм: КАМТАРОНА ҲАЁТ САРИ ЙЎЛ
(Давоми. Бошланиши ўтган сонда) Минимализм бу “ҳамма нарсадан воз кечиш” эмас. Бу нафақат жойингни, балки онгингни ҳам ортиқча ўй-хаёллардан, юкдан тозалаш. Минимализм “Менга шундан бошқаси керак эмас”, “Шуниси ҳам етарли” деган қарор. Аслида бу сўзнинг бизда ҳам муқобили бор, шукр ва қаноат, кўзи тўқлик. Демак, минимализм йўлини танлаган одамни биз бемалол кўзи тўқ одам десак […]
Замон ва маънавият уйғунлиги
Бугунги тезкор ва шиддатли тараққиёт асрида инсон ҳаётининг деярли барча жабҳалари рақамли ечимлар билан бойиб бормоқда. Ана шундай бир даврда диний-маърифий соҳада ҳам замонавий технологияларни жорий этиш эҳтиёжи кун сайин ортмоқда. Шу маънода диний идора тизимида ҳам бир талай янгиликлар амалга оширилди. Muftiy.uz иловаси ана шундай янгиликлардан бири бўлди десак, муболаға бўлмайди. Ушбу илова замон […]
Уйғоқлик – динимизнинг табиати
Инсофга чақирилишингдан олдин ўзингни инсофга чақир. Изоҳ. Агар қилган хатоингизни кимдир сизга эслатса, сиз уни тан олиб, ўнгласангиз, бу қандаям яхши… Лекин хатоингизни эслатишларидан олдин уни сезиб қолишингиз, унданда яхши! Чунки бу ҳолда ислоҳни эртароқ бошлаган, сизни инсофга чақиргунларича чўзиладиган бепарволикдан сақланган бўласиз. Уйғоқлик – динимизнинг табиати. Мусулмон инсон мудраб яшаши мумкин эмас. Ҳушёрлик – […]
Сут-қатиқни тунда ҳам берса, олса бўлади
Динимизда шомдан кейин болаларни кўчага чиқармаслик, тунда нарсаларнинг устини ёпиб қўйиш буюрилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қоронғи тушса, болаларингизни ташқарига чиқишдан қайтаринг. Чунки у маҳалда шайтонлар тарқалади. Қоронғи тушгач бирон соат ўтганидан кейин уларни ўз ҳолига қўйинг. (Ётар маҳалда) Аллоҳ исмини зикр қилиб, эшигингизни беркитинг. Аллоҳ исмини зикр қилиб, чироғингизни ўчиринг. Аллоҳ исмини зикр […]
Азоб-уқубатлар замиридаги ҳикматлар
Кўпчиликни бундай саволлар қийнаши табиий: “Агар борлиқни яратган Зот раҳмли ва меҳрибон бўлса, нега дунёда касалликлар, оғриқлар, қарилик, очлик ва ўлим каби азоб-уқубатлар бор? Нега бегуноҳ болалар азоб чекиб қийналишади?” Бу саволлар инсоннинг чекланган ақли билан буюк ҳикматни ўлчашга уринишидир. Азобнинг мавжудлиги Яратувчининг меҳрибон эмаслигини эмас, балки ҳаётнинг мақсадини кўрсатади. Азоб – ҳушёрлик қўнғироғи Жисмоний […]
Ҳалол ризқ баракали келади
Қуръони каримда Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Эй иймон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз!” (Нисо сураси, 29-оят). Куни кеча масжидда бир отахон: «Ўғлим бир корхонада ойлик маошга ишлайди. Аммо, эътибор берсам, кўпинча ойлигидан кўра кўпроқ чиқим қиляпти. “Ҳей бола, маошинг рўзғор, бола лар ўқишидан ортмаса, қаердан орттириб катта харажатлар қиляпсан?” десам, “Ота, қўшимча иш […]
“ЭЪТИБОР ВА РАҒБАТЛАР ЯНАДА МАСЪУЛИЯТ БИЛАН ИШЛАШГА УНДАМОҚДА”
Хоразм вилояти бош имом-хатиби, “Имом Бухорий” ордени соҳиби Хайруллоҳ домла АБДУЛЛАЕВ билан суҳбат – Ассалому алайкум муҳтарам қози домла. Аввало, вилоят вакиллигининг кўркам янги биноси муборак бўлсин. Жуда гўзал, файзли масканга эга бўлибсизлар… – Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.Раҳмат, алҳамдулиллаҳ. Дарҳақиқат, бу йил вакиллик фаолиятидаги энг қувонарли янгиликлардан бири замон талаблари асосида барпо этилган янги […]
Истанбулда «Ислом ва психология» халқаро конференцияси ўтказилди
Инсон табиати, руҳий олами ва психологик ҳолатини исломий анъана ҳамда замонавий илм нуқтаи назаридан ўрганишга бағишланган халқаро конференция Истанбул шаҳрида бўлиб ўтди. Истанбулда «Ислом ва психология» мавзусида халқаро конференция ташкил этилди. Анжуманда инсоннинг табиати, унинг маънавий ва психологик олами, руҳий эҳтиёжлари ҳамда бу масалаларга исломий анъана ва замонавий илм нуқтаи назаридан ёндашиш масалалари муҳокама қилинди. […]
Беш нарсада аёлга кенглик…
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ ўғлига бундай насиҳат қилди: “Беш нарсада аёлингга кенглик қилмасанг, бахтли бўлолмайсан, болам! 1. Аёллар эркаланишни ва муҳаббатнинг юзага чиқишини яхши кўришади. Бу борада аёлингга бахиллик қилма. Агар бу мавзуларда бахиллик қилсанг, аёлинг билан орангда тушунмовчиликлар юзага келади. 2. Аёллар бир нарсада қаттиқ туриб оладиган эркакларни ёқтирмайдилар. Юмшоқ феълли эркаклардан эса […]
Ким куфр келтирса, зарари ´зигадир
«Раббингиздан сизларга қатъий далиллар келди. Ким (уларни) қалб кўзи билан кўрса, фойдаси унинг ўзига бўлади. Ким (уларни) билмаса, унинг ўзига ёмон бўлади. Мен сизларга асрагувчи – қўриқчи эмасман» (Анъом сураси, 104-оят). Бу оятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тааллуқли бўлган ва у зотга тааллуқли бўлмаган нарсалар баён қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасалламга тааллуқли бўлган нарсалар ҳақ дин, […]
Сунъий интеллект мужтаҳид ўрнини боса оладими?
Савол: Бугунги кунда илмий изланишлар ва замонавий ўзгаришлар ҳақида гапирар эканмиз, сунъий интеллект ҳам бу жараённинг бир қисмига айланмоқда. Сиз айтганингиздек, илм манбалари маълум ва чекланган. Илмий изланиш, ижтиҳод, таҳлил ва тафсир жараёнларида эса инсон маълум манбаларни жамлайди, уларни ўрганади, таҳлил қилади ва муайян хулосага келади. Бугунги сунъий интеллект воситалари ҳам матн ва манбаларни жамлаб, […]
Ислом билан азиз бўлдик
«Бас, (Зулайҳо) уларнинг макрларини эшитгач, улар ҳузурига (одам) юборди ва уларга суянчиқ (таом ёки мева) ҳозирлади ҳамда улардан ҳар бирига биттадан пичоқ бериб (Юсуфга): “Улар ҳузурига чиққин!” – деди. Бас, уни кўришгач, унга маҳлиё бўлдилар ва қўлларини кесиб олдилар ҳамда : “Ё Аллоҳ! Бу башар эмас! Бу (азизу) мукаррам фариштанинг ўзгинаси-ку!” дедилар» (Юсуф сураси, 31-оят). […]