Исломнинг илк даврида мусулмонлар ўзлари билмаган масалаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраб ўрганишган. Саҳобаи киромлар даврида олим саҳобалардан ёш саҳобалар таълим олишди. Шу зайлда шаръий илмларда маълум даражага етмаган кишилар муайян уламоларнинг йўлларини тутишлари анъанага айланиб, фиқҳий мазҳаблар шаклланди. Чунки Аллоҳ таоло Ўзининг каломида бундай деган: “Бас, агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!” (Анбиё сураси, […]
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Муҳаббатинг кулфат келтирадиган, нафратинг эса талафот етказадиган бўлмасин”, деганлар (“Адабул муфрад”дан). Бир кишини яхши кўрсангиз, телбаларча яхши кўрманг, чунки қалб ўзгарувчан. Эҳтиёткорликни батамом йўқотиб қўйманг, чунки инсон баъзан энг ишонган тарафидан панд еб қолади. Худди шунингдек, ёмон кўрсанг, сулҳ учун ҳам ўрин қолдиргин, чунки вазиятлар ҳам ўзгарувчан. Кўпчилик одамлар хусуматлашса, […]
Маърифат тарғиботи – эзгу амал
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйи вакиллари – директор ўринбосари Холмат Атабоев, бош муҳаррир Абдужалил Хўжам ва Даврий нашрлар бўлими мудири Иброҳимжон Иномовлар Тошкент вилоятида хизмат сафарида бўлдилар. Сафар давомида вилоятдаги туман ва шаҳарлар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар билан учрашувлар ўтказилди. Унда “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасининг 2027 йилги обуна […]
Беҳаё қизнинг ҳам ота-онаси бор(ми)?
Олимлар ўтказган тадқиқот шуни кўрсатдики, Instagram ижтимоий тармоғи ёшлар орасида ваҳима ва жонсараклик даражасини оширади. Истанбулдаги Медиопол университети руҳиятшуноси доктор Ситраванинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқлар турли мақсадларга хизмат қилади. Хусусан, Instagram асосан суратларни ва визуал нарсаларни олдинга чиқариш, диққатни визуал тарзда тўплашга қаратилган. Доктор Ситрава, жумладан, бундай дейди: “Ёш қизлар ўзларининг ҳусну тароватини ҳамда ботинида юз […]
Инсон тарбия билан камол топади
Инсон табиати тарбия билан гўзаллашади. Улуғларимиз тарбияга алоҳида эътибор билан қарашган. “Тарбия” арабча сўз бўлиб, “бир нарсани тўғрилаш”, “ўстириш”, “камолга етказиш” маъноларини англатади. Тарбия аждодларимиз тўплаган фазилат ва хислатлар, қадриятлар, шунингдек, улар тўплаган тарихий ижтимоий тажриба ва илмларни билиш манбаи ҳисобланади. Аллоҳ таолонинг инсонга берган олий неъматларидан бири фарзанд бўлиб, унинг тарбияси билан ота-она, устозлари […]
Ёмон хулқдан паноҳ бер…
“Аллоҳумма инний ъаууз’у бика минашшиқооқи ваннифаақи ва сууил ахлаақ”. Таржимаси: “Ё Аллоҳ, мен Сендан бадбахтликдан, нифоқдан ва ёмон хулқдан паноҳ беришингни сўрайман”. “Аллоҳумма Антас сооҳибу фиссафари вал халифату фил аҳл. Аллоҳумма инний ъаузуу бика мин ваъсааис сафари ва каабатил мунқолаби ва сууил манзори фил аҳли ва маал. Аллоҳумматви ланал арз’а ва ҳаввин аълайнаас сафаро”. Таржимаси: […]
Касофати хаммага урадиган иллат
Зино барча самовий динларда ҳаром қилинган. Аллоҳ таоло зинонинг ўзигагина эмас, балки унга олиб борувчи ҳар қандай ҳаракат ва гапларга ҳам қатъий тақиқ қўйган. У зинони фаҳш ва ёмон йўл деб атаган. «Зинога яқинлашманглар! Албатта, у фаҳш ва ёмон йўлдир» (Исро сураси, 32-оят). Раббимиз мўминларни сифатлаганида уларнинг иффатларини асрайдиган, зино қилмайдиган инсонлар эканини зикр қилган […]
Ҳаёт ойнаси
Ютуқнинг калити – меҳнат. * * * Ялқов – ўзига ёв. * * * Она юртинг омон бўлса, Ранги рўйинг сомон бўлмас. * * * Эгри юк манзилга етказмас. * * * Дўст минг бўлса ҳам – оз, Душман бир бўлса ҳам – кўп. * * * Бириккан куч – куч, Бирикмаган куч – пуч. […]
Қалбда зарра иймон бўлса…
Аллоҳ таолога иймон келтириш – диннинг асоси. Банданинг зиммасидаги биринчи фарз ва барча солиҳ амалларнинг пойдевори ҳисобланади. Усиз ҳеч бир амал қабул бўлмайди. “Иймон” сўзи “тасдиқ этиш”, “ишониш”, “омонлик бериш” маъноларини англатади. Шунга кўра, Аллоҳ таолонинг ягоналигига ишониб, иймон келтирган киши икки дунё хавф-хатарларидан омонда бўлади. Истилоҳий маъноси эса, Аллоҳнинг борлиги, бирлиги, холиқлиги, барча ишларнинг […]
Ҳалол туризм: дунёда ўсиб бораётган янги сайёҳлик йўналиши
Малайзия мусулмон сайёҳлар учун қулай туристик муҳитни янада ривожлантириш мақсадида сентябрь ойини «Мусулмонлар туризми ойи» сифатида ўтказмоқда. 2026 йил 1 сентябрдан 30 сентябрга қадар давом этадиган мазкур ташаббус мамлакатда бешинчи бор ташкил этилмоқда. Миллий дастур доирасида меҳмонхоналар, ресторанлар, спа-марказлар, туристик агентликлар, маданий объектлар ҳамда кўнгилочар мажмуалар мусулмон сайёҳлар эҳтиёжларига мос хизматларни кенгайтиришга қаратилган тадбирларда иштирок […]
Дуо ҳам, қарғиш ҳам бир оғиздан чиқади
Ислом динида тил, яъни сўзлаш одобига алоҳида эътибор берилади. Айниқса, ёмон сўзни айтишда ҳушёр бўлиш, бунга охиратда жавоб бериш, ижобат соатларига тўғри келиб қолса, ёмон бўлиши айтилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин”, дедилар (Имом Бухорий, […]
Мўмиёнинг фойдалари
Овқат ҳазм бўлишига оид ҳолатлар (жиғилдон қайнаши, қайт қилиш, кекириш, ўқчиш): 0,2 грамм мўмиёни сут ёки асал билан (ош қошиғида чой ёки қайнаган сувда эритиб) кунига 2 маҳал эрталаб ва кечқурун уйқу олдидан 24–25 кун давомида ичиш. Касалликдан фориғ бўлиш муолажанинг 10–15-кунидан сезила бошлайди. Бурундан қон оқиш ҳолатида: буруннинг ҳар бир катагига камфора ёғи билан […]
Нимкосадаги ҳақиқатлар
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида атоқли авар шоири Расул Ҳамзатов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан «Танланган асарлар» китоби чоп этилди. Унга муаллифнинг дурдона асарлари – «Менинг Доғистоним» бадиаси, «Оналарни асранг» достони ва «Ўзим ҳақимда уч оғиз сўз» мақоласи киритилган. Ватан меҳри, давр руҳи мадҳ этилган китобда Доғистон халқи ҳаётининг узвий бир қисми бўлган Ислом дини ҳақида […]
Исрофчи хотиннинг эри қарзга ботади
Жамиятда аҳолининг деярли ярмини хотин-қизлар ташкил этади. Кўп ҳолларда тўй ва маросимлар бошида аёллар бошқош бўлишади. Уларнинг айтгани айтган, дегани муҳай ё бўлмас экан, тинчимайди. Баъзан қўшнисининг ёки бирор маҳалладоши 9 тоғора қилган бўлса, биз 11 тоғора қилмасак бўлмайди. Қизим ёки ўғлим етим эмас, деган важ билан муаммолар ортидан муамоларни пайдо қилишади. Кенг ҳовлида ўтказиши […]
Фахриддин Розийнинг тавозеси
Насабшунос олим Исмоил ибн Ҳусайн Ғанавий бундай ҳикоя қилади: «Фахриддин Розий Марв шаҳрига келди. Шу қадар мақоми улуғ, ҳайбатли эдики, у кишининг сўзига ҳеч ким эътироз билдирмас, ҳузурида бирор киши сўз айтишга журъат қилолмасди. Мен у кишининг дарсларига қатнаб юрардим. Бир куни менга: “Ўқиб, ёдлаб олишим учун “Толиблар насабномаси” ҳақида кичик бир китоб ёзиб берсангиз”, […]