Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатидаги Янг (Young) шаҳрида қурилган янги Умар ибн Хаттоб масжиди 2026 йил 14 август куни расман очилади. Мазкур иншоот Австралия қишлоқ ҳудудларидаги энг йирик исломий марказлардан бири саналади. Масжид қурилиши ғояси 2017 йилда пайдо бўлган бўлса, бу бўйича амалий ишлар 2023 йилда бошланди. Қурилиш маҳаллий мусулмонлар ҳамда кўнгилли шахсларнинг кенг кўламдаги моддий […]
Уйга киришда бажариладиган 4 амал
1. “Бисмиллаҳ” ни айтиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Қачонки киши уйига кирса, киришида ҳам, таоми устида ҳам Аллоҳни зикр қилса, шайтон (шерикларига): «Сизларга ўрин ҳам йўқ, овқат ҳам йўқ», дейди. Агар кирганида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон: «Жойларингизни топдингиз», дейди. Таоми устида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон: «Жойингизни ҳам, таомингизни ҳам топдингиз», дейди» (Имом Бухорий […]
Жаннатий аёл амали
Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу менга: — Сенга жаннатий аёлни кўрсатайми? — деди. Мен: — Ҳа, кўрсатинг, дедим. Шунда у: — Анави қора аёл бор-ку, ўша бир куни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келди ва: — Менинг тутқаноғим бор ва (у пайтда) очиқ-сочиқ бўлмоқдаман. Мен учун Аллоҳга дуо қилинг, […]
Унутилаётган суннатлар (3 суннат): Уйқудан уйғонганда юзни ишқалаш
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб, уйқуни аритдилар” (Имом Муслим ривояти). Уйқудан уйғонган киши аввал ўтириб, сўнгра икки қўлини юзига суртиб, уйқуни кетказади, кейин зикр қилади. Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз […]
Аллоҳ сизни мағфират қилишини истасангиз…
«Сизлардан солиҳ ва мол-мулкка эга кишилар қариндошларига, камбағалларга ва Аллоҳ йўлида муҳожир бўлганларга эҳсон қилмасликка қасам ичишмасин, уларни афв этишсин, жазолашмасин! Аллоҳ сизларни (гуноҳларингизни) кечиришини истамайсизми?! Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир» (Нур сураси, 22-оят). Ояти карима Мистаҳ розияллоҳу анҳу ҳақида нозил бўлган. У Абу Бакр розияллоҳу анҳу холасининг ўғли ва камбағал муҳожирлардан эди. Абу Бакр розияллоҳу […]
Муҳтожга ёрдам шарофати
Суфён раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, у киши айтади: «Шом аҳлидан бир киши келиб: “Менга Сафвон ибн Салимни курсатинглар, тушимда унинг жаннатга кирганини кўрдим”, деди. Мен ундан: “Нима туфайли жаннатга кирибди?” деб сўрадим. У киши: “Бир инсонга кийим кийдиргани учун”, деди. Сафвоннинг биродарларидан бири айтади: “Мен Сафвондан кийим ҳақида сураган эдим, у менга: “Совуқ кечаларнинг бирида масжиддан […]
Зиёратдаги бидъатлар
“Ота-боболаримиздан қолган одат” кўринишида халқимиз онгига сингиб кетган баъзи бидъатлар борки, айримлар уни диний маросимлар, деб қабул қилишади. Масалан, айрим вилоятларда зиёратгоҳларга келган кишилар маййитлардан ёрдам сўрайдилар, остоналарни, деворларни ўпиб дуо қиладилар. Аллоҳ таоло бундай деган: “Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”(Зориёт сураси, 56- оят). Қудсий ҳадисда “Қулим менга ширк келтирмаса, […]
Яманлик хаттот Қуръонни қўлда кўчириш анъанасини асраб келмоқда
IQNA: Яманлик хаттот Али Қосим асрлар давомида давом этиб келаётган Қуръони каримни қўлда кўчириш анъанасини сақлаб келмоқда. У Қуръон оятларини Усмоний расм қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда юксак аниқлик ва эҳтиёткорлик билан ёзишга бутун вақтини бағишлади. Санъо шаҳридан бўлган Али Қосим уйидаги устахонасида фаолият юритади. У қаламини сиёҳга ботириб, ҳар бир ҳарфни ўз қўли билан […]
Бошқаларга ўрнак бўлайлик!
Ҳаждан қайтган зиёратчилар фарз намозларини иложи борича ўз вақтида жамоат билан адо этишга ғайрат қилсинлар. Қуръон тиловати, нафл ибодатлар, зикрлар, истиғфору салавотлар, ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш каби савобли ишларни кўпайтиришлари керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилган дуоларни ёдлаб, айтиб юришга одатланиш ҳам мақбул амаллардан саналади. Муҳтарам зиёратчиларимиз баъзан кузатилаётганидек, шариатда йўқ бўлган амалларни […]
Оқиллар учун оят-белгилар бор
“Ер юзида ёнма-ён майдон пайкаллар, узумзор боғлар, экинзорлар, шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, бир хил сув ила суғорилурлар ва уларнинг баъзиларининг мевасини баъзилариникидан афзал қиламиз. Бунда, албатта, ақл ишлатувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир” (Раъд сураси, 4-оят). Оятдаги “ёнма-ён майдон пайкаллар” иборасидан тушуниладики, ер бўлак-бўлак бўлгани учун айнан “ёнма-ён” сўзи ишлатилмоқда. Агар ер битта бўлганида “ёнма-ён” […]
Раҳмоннинг розилиги
Камбағал киши кўрпа-тўшак сотиладиган дўконга келди. Сотувчидан оиласи учун зарур бўлган арзон кўрпаларни сўради ва 6 та кўрпа олиши, ёнида 500. 000 сўми борлигини айтади. Дўкондор: “Бизда Пекин моллари бор. Унинг донаси 100 000 сўмдан. Агар бешта олсангиз, олтинчиси текин, деди. Камбағал киши олтинчисини ҳадяга олаётганидан хурсанд эди. Кўрпаларни олиб кетаркан, Аллоҳ ўнглагани учун кўзлари […]
Яхшиликни сўранг
Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида бир киши ибодатда улуғ даражага етишган бўлиб, у: “Аллоҳим, агар охиратда бирор гуноҳим учун азобланадиган бўлсам, уни менга шу дунёнинг ўзида бер”, дер эди. Бир куни у қаттиқ касал бўлди: тўшакка михланиб, худди қуриган хурмо дарахтига ўхшаб қолди. Набий алайҳиссалом унинг ҳолидан хабар олгани келганларида: […]
Тафаккур ҳам ибодат
Тафаккур – кишини Аллоҳ таолонинг нақадар буюк ва меҳрибон Зот, қудрат ва азамат соҳиби эканини ҳис қилишга, ибодат ва итоатга рағбатни оширувчи, Раббимиз рози бўладиган ишларни кўп қилишга ҳамда У Зот қайтарган амаллардан тийилишга сабаб бўладиган хислат. Агар банда Аллоҳ таолонинг оят-аломатларини тафаккур қилса, иймони нури янада зиёда бўлади. Қуръони каримнинг кўплаб оятларида тафаккур қи […]
ДИННИНГ ЯРМИ БЎЛИШГА ЛОЙИҚМИСИЗ?
Яқинда бир танишим айтиб берган воқеадан ҳайратландим. Ака бой, ўзига тўқ, ука эса қишлоқда кекса ота-онаси, тўрт фарзанди билан яшайди. Ука шаҳарга онасини даволатиш учун олиб келганида акасининг уйида бир неча кун турди. Ноилож ука акасидан пул сўраганида у: “Қурбинг етса, даволатмайсанми? Ҳозир ишим юришмай турибди, қарз олақол”, дебди. Мана, ҳозир қарзини тўлаяпти. Бой оиладан […]
Энг биринчи
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Алҳамдулиллаҳ – Қуръони каримдаги биринчи калима ва Одам алайҳиссалом айтган илк сўз. Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу – саҳобалардан Исломга энг биринчи кирган ҳур эркак. Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – ёш болалардан Исломга биринчи кирган. Хадича бинт Хувайлид розияллоҳу анҳо – аёллардан Исломга биринчи кирган. Билол ибн Абу […]