Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “…Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир”, деганлар. Шунинг учун жазирама иссиқ кунларда кўпроқ “Аллоҳумма, ажирний минан-наар” (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг!
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ХАЛҚАРО ФОРУМ ДУНЁ МАТБУОТИ НИГОҲИДА
✅Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида 50 дан ортиқ мамлакатдан 300 га яқин нуфузли уламолар, муфтийлар ва исломшунос олимлар иштирокида ўтказилган I Халқаро ислом цивилизацияси форуми жаҳон ОАВлари ва йирик диний марказлар диққат марказида бўлди. Халқаро нашрлар ушбу анжуманни Ўзбекистоннинг бой диний-маърифий салоҳиятини намойиш этган тарихий воқелик сифатида кенг эътироф этмоқда. ⏺Қуйида […]
Кексалар дуосин олган кам бўлмас
“Мунаввар момо оламдан ўтибди…” деган хабар бутун Қорақишлоқни тутди. Дангал, чўрткесар, лекин тирноққа зор бу аёлнинг умр йўлдоши Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шерқул бобо анча йиллар олдин вафот этган. Узоқда яшайдиган қариндошларининг кўчиб келинг, деган таклифига “Чолимнинг чироғини ёқиб ўтираман”, дея рад жавобини берди момо. Кампир феъли сабабли ҳайҳотдек ҳовлида ёлғиз қолди. Қишлоқ аҳли унинг […]
Вьетнам ҳалол туризмни ривожлантирмоқда
Вьетнам ҳукумати мамлакатга келувчи мусулмон сайёҳлар сонини ошириш мақсадида ҳалол туризмни ривожлантириш бўйича кенг қамровли стратегияни амалга оширишга киришди. “Вьетнам – янги ҳалол туризм манзили” мавзусида ўтказилган конференцияда мамлакатнинг бой маданий мероси, гўзал табиати, машҳур миллий таомлари ҳамда қулай географик жойлашуви ушбу соҳани ривожлантириш учун муҳим омил экани таъкидланди. Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилда Вьетнамга […]
Ҳалол ҳам, ҳаром ҳам аниқдир
Ислом дини инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган ва унинг турмуш тарзини тартибга солувчи ҳаёт тарзи сифатида тушунилади. Ислом ҳалол ва ҳаром тушунчаларини аниқ белгилаб, инсонларга фақатгина ҳалол нарсалардан фойдаланишни тавсия қилади. Ҳалоллик нафақат моддий жиҳатдан, балки маънавий ва руҳий поклик учун ҳам муҳимдир. Қуръони каримда ҳалол ризқ ҳақида Аллоҳ таоло инсонларга ҳалол ва покиза […]
Сафар ойида тўй қилса, сафарга чиқса бўлади(ми?)
Сафар ойи қандай ой? Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича (муҳаррамдан кейинги) йилнинг иккинчи ойидир. Сафар қандай маънони англатади? Бу ой мевалар ғарқ пишиб, барглар сарғайган вақтга тўғри келгани учун сафар صفر – “сариқ ой” деб номланган. Агар сафар сўзидаги “сод (ص)” ҳарфи “син (س)” билан ёзилса “сафарга чиқмоқ”деган маънони англатади. Сафар ойи Исломдан олдинги жоҳилият […]
“Қуёш ўраб қўйилганида…”
Қуёш асосан водород (тахминан 74%) ва гелийдан (тахминан 24%) ташкил топган бўлиб, унинг ядросидаги юқори босим ва ҳарорат водородни гелийга айлантиради.Бу жараён миллиардлаб йиллар давом этади ва Қуёш марказидаги водород камайиб, гелий кўпайиб боради. Гелий водородга нисбатан тўрт баробар оғир бўлгани учун бу ҳолат номутаносиблик келтириб чиқариб, мувозанат бузилади. Қачондир Қуёш ўз мувозанатини тиклаш учун […]
Ўн бир йилдирки, синовлар ичидаман
“Мўминалар” журналининг 3-сонида “Эркаклар шафқатли, оилапарвар бўлишлари лозим” сарлавҳаси остида зўравонликка учраган аёлларнинг аччиқ тақдири, давлатимизнинг уларга кўрсатаётган ғамхўрликлари қаламга олинган эди. Бугун унинг давоми ўлароқ, икки фарзанди билан яшаётган аёлнинг сабоқ бўларли тақдиридан ҳикоя қиламиз. Аллоҳ таоло Моида сурасида огоҳлантиради: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво […]
Ҳаёт ойнаси
Ҳикмат – бир ҳовуч олтин. * * * Бир киши ариқ қазар, Минг киши сув ичар. * * * Бировнинг айбига кўзқулоқ бўлма. * * * Дўст зиёнкор бўлмас, Зиёнкор дўст бўлмас. * * * Қаноат қилсанг, қорнинг тўяр, Беқаноат отини сўяр. * * * Халқ ҳукми – ҳақ ҳукми. * * * Яхши йигит […]
Гуноҳлардан тийилмаган оқилмас
Кимнинг хурсандчилиги узун бўлса, ойлари қисқа бўлади. Изоҳ: Шод-хуррамлик тез, қайғу-ҳасрат секин ўтади. Нима учун? Хурсандчиликнинг муддати оз, қайғунинг умри узун бўлгани учунми?! Ҳақиқатан ҳам бу дунёдаги қувончлар саёз бир кўлмакка, қайғулар тубсиз бир денгизга ўхшайди. Омадингиз келиб, қанча сурурга тўлманг, хурсандчилигингиз узоққа бормайди, кўлмак лойқаланиб, беҳузур қилади, шодликдан кўнглингиз айнийди. Қайғунинг табиати бошқа. Унинг […]
Бас қил, эй нафс!
Инсон ҳаётда икки асосий душман – нафс ва шайтон билан курашади. Иккиси ҳам пайт пойлайди, бири қўйиб, бошқаси “иймон қасри”ни вайрон этишга, Аллоҳнинг чегараларини бузишга уринади. Шайтонга қарши мўминнинг қиладиган амаллари ҳам, нафс қутқуларига қарши муолажаси ҳам динимизда баён этилган. Фотиҳ Думан қаламига мансуб “Мен” китоби нафсга қарши курашишни, “Бас қил, эй нафс!” дейишни ўргатади. […]
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар
Нигора МИРЗАЕВА тўплади. “Ҳидоят” журналининг 2025 йил 6-сонидан http://hidoyatuz.taplink.ws
Зубоа бинти Зубайр розияллоҳу анҳо
Зубоа бинти Зубайр розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиларининг қизи. Ҳужраи саодатга бемалол кириб, Расули акрам алайҳиссаломнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлган аёл. Ҳаж учун эҳром ўраш ҳақидаги ривоятлар билан танилган саҳобия. Зубоа бинти Зубайр розияллоҳу анҳо асли маккалик бўлиб, Қурайш қабиласининг ҳошимийлар уруғидан эди. Отаси – Зубайр ибн Абдулмутталиб, онаси – Отика бинти Абу […]
Ҳар кунга бир ҳадис
Аллоҳдан қўрқиш ҳар бир ҳикматнинг бошидир. * * * Парҳезкорлик амалнинг энг улуғидир. * * * Неъматларни гапириш шукроналикдир. * * * Хурсандчиликни сабр билан кутиш ибодатдир. * * * Мулойимлик ҳикматнинг бошидир. * * * Эзгулик гўзал хулқдир. * * * Ичкилик барча гуноҳларнинг жамловчисидир. “Жавомеъул калим” китобидан. “Ислом нури” газетасининг 2026 9-сонидан http://hidoyatuz.taplink.ws
Асоссиз даъволарга асосли раддиялар
Бугун сохта салафийлик адашган фирқасидаги баъзи шахслар аҳли сунна вал жамоа мусулмонларини куфр ва ширкда айблаб, салафи солиҳларга эргашиш ниқоби остида турли ғояларни тарғиб этмоқда. Шунингдек, Исломнинг дастлабки уч асрида чиқарилган ҳукмлардан бошқасини бидъат дейишиб, ўзлари бунинг тескарисини қилмоқда. Бундайлар Ибн Таймийя, Ибн Қайюм каби раҳнамоларидан бошқасининг сўзини тан олмайди. Тўрт нафар мужтаҳид имом: Имоми […]