IQNA – 1 март куни 14 та давлатдан келган умра зиёратчилари Мадинадаги “Қирол Фаҳд” номидаги Қуръон босмахонасига ташриф буюришди. “IQNA” сайтининг “msn.com” манбасига таяниб хабар беришича, Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан амалга оширилаётган маданий дастур доирасида зиёратчилар Мадинадаги ушбу машҳур босмахонага бориш имконига эга бўлмоқда. Ушбу ташриф Саудия Арабистонида Рамазон ойининг […]
Абу-Дабида Рамазон ойида халқаро Қуръони карим мусобақаcи ўтказилади
IQNA – Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Вақфлар, закот ва Ислом ишлари бўйича бош бошқармаси Абу-Дабида 20 га яқин турли мамлакатлардан келган қорилар иштирокида халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилишини эълон қилди. IQNA сайтининг “Gulf Times” нашрига асосланиб хабар беришича, БАА “Халқаро Қуръон мукофоти” мусобақаси Абу Даби ҳокими Шайх Муҳаммад ҳомийлигида бўлиб ўтади. Вақфлар, закот ва Ислом ишлари […]
ТАОМЛАНИШ СИРЛАРИ (6-қисм)
ТАОМЛАНИШ СИРЛАРИ (7 қисмдан иборат)ни УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар: (6-қисм) ДАСТУРХОН АТРОФИДА: (6 – қисм тугади. Давоми бор…). Иброҳимжон домла Иномов
БОБОЛАР ДЕМИШКИ… КАМОЛОТГА ИНТИЛИШ БАЁНИДА
– Инсон мақсадга етиб бўлмаслик ёки мақсади бўлмаган нарса олдига етиш учун эмас, аксинча, ўз интилишларининг маълум бир мақсади бўлиши учун ҳақиқатга етишишни хоҳлайди. Ўзининг руҳи табиатан бадан соғломлиги ва ҳис-сезги соғломлигига боғлиқлигини ва соғломликнинг бу ҳолатлари исбот талаб қилишини инсон тушунади. Ўзлари ҳақида аввалан тугал билим бермайдиган, аммо бу билимнинг арзимас улушини берувчи нарсаларнинг […]
Рамазон нега бир ой?
Бунинг ҳикмати, мўъжизаси бир биолог сифатида нафақат мени, балки бутун олимларни ҳайратлантирмоқда. Яқин кунларда иккита мавзу бўйича кўпроқ ўқияпман. Сабаб – қизиқишларим. Биринчиси Aпоптоз, иккинчиси Aльцгеймер синдроми ҳақида. Aпоптоз жараёни хусусида тўхталар эканман, аввало “апоптоз” ўзи нима, деган саволга жавоб бериб ўтсам. Aпоптоз юнонча “apoptosis” сўзидан олинган бўлиб, “баргнинг узилиб тушиши” деган маънони англатади. Aпоптоз бу – ҳужайранинг генетик […]
МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИГИ НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТ САҲИФАЛАРИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ислом умматини Рамазон ойи билан муборакбод этган табриклари нуфузли халқаро ташкилот – Мусулмон донишмандлар кенгашининг ижтимоий тармоқларида машҳур уламолар қаторида эълон қилинди. Жумладан: – Бутун дунёдаги ака-ука, опа-сингиллар, барчангизни раҳмат ва мағфират ойи бўлмиш муборак Рамазон ойи кириб келиши билан чин қалбимдан табриклайман. Аллоҳ таолодан бу […]
Нидерландия мусулмонларининг Рамазон ойидаги кайфияти
IQNA сайтининг “NL Times” га таяниб хабар беришича, Нидерландия мусулмонлари муборак ойни хайрия ва жамоат тадбирлари билан нишонламоқда. Нидерландиядаги турк этник жамоалари учун ушбу ойнинг бошланиш санаси астрономик текширувлар орқали олдиндан белгиланган бўлса, бошқа баъзи жамоалар Саудия Арабистонининг расмий эълонларига амал қилдилар ва Рамазон ойининг жума куни бошланганини қабул қилдилар. Нидерландия бўйлаб масжидлар ифтор ташкил […]
Ожизаларнинг зўравонлиги кўпаймоқдами?
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили берган маълумотларга кўра, 2023 йилда болаларга нисбатан турли шаклдаги зўравонлик ёки тазйиқ ўтказилиши билан боғлиқ 28 та мурожаат Болалар омбудсманига келиб тушган. Мазкур мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, мутасадди идораларга манзилли чора кўриш бўйича сўровлар юборилган.– Кўп ҳолларда бола ҳуқуқлари бузилиши оилада содир бўлмоқда. Нотинч хонадонда улғайган боланинг дунёси […]
Маҳялар Истанбул масжидлари осмонини ёритиб туради
Истанбул масжидлари Рамазон муносабати билан анъанавий ёруғ гирляндалар – маҳялар билан безатилди. Маҳя – Рамазон ойи давомида масжид миноралари орасида махсус ёруғ ёзувлар ўрнатиш бўйича фаолият юритувчи турк ислом санъати. Бу анъананинг келиб чиқиши XVI асрга бориб тақалади. Одатда, махялар руҳий ва ахлоқий чақириқларни ўз ичига олган қисқа хабарларни ифодалайди. Улар биродарлик, оила, ибодат, рўза, […]
Рамазоннинг 22 баракаси
Рамазон – улуғ ой. Унда рўзадор одамнинг уйқуси ҳам ибодат, намозини қоим қилиш ҳам ибодатдир. Унинг ҳар бир амалига кўплаб савоблар зиёда қилинади. Рамазон мусулмон кишининг дуоси қабул бўладиган ойдир. Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг раҳмат ва баракалари ёғиладиган ойдир. Рамазон мўмин ва мусулмонлар учун барака ойидир. Уларнинг ададини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Эътиборингизга […]
Леонардо да Винчи ва Микеланжело шарқ олимларининг илмий меросидан илҳомланган
Италиялик машҳур олим, Леонардо да Винчи мероси бўйича таниқли мутахассис, дизайнер, рақамли санъат устаси Марио Тедди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. У марказнинг улуғворлигидан ҳайратда қолганини таъкидлади: «Италиядаги учрашувимиз чоғида Ислом цивилизацияси маркази директори мени Ўзбекистонга таклиф қилди. Мен Марказ ҳақида тасаввурга эга эдим, лекин уни ўз кўзим билан кўриб, улуғворлиги ва гўзаллигидан ҳайратга тушдим. […]
Олманинг фойдалари
Олманинг асл ватани Марказий Осиё бўлиб, дунёда етти мингга яқин тури мавжуд. Ўзбекистон ҳудудида эса юздан ортиқ олма навлари ўстирилади. Олмада С, В1, В2, Р, Е, А витаминлари, калий, марганец ва темир моддалари кўп миқдорда мавжуд. С ва В витаминлари барча аъзоларда модда алмашинувини яхшилайди. Р ва Е дармондорилари организмни ёшартириб, тери ва тўқималар ҳолатини тиклайди. […]
Бир қатор давлат етакчилари Мирзиёевни Рамазон ойи билан қутлади
Маънавий покланиш ва эзгу амалларга интилиш, жамиятда хайру-саховат, бағрикенглик, меҳр-оқибат каби фазилатларни қарор топтиришни ўзида мужассам этган, бутун дунё мусулмонлари учун муқаддас бўлган Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар етакчилари, ҳукуматлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Билдирилишича, хорижий ҳамкорлар […]
Учта вилоят бош имом-хатиблари ўзгарди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Нуриддин Холиқназаров раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларидаги бош имом-хатиблари иштирокида видеойиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўрилди. Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар Сайфуддинов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилиб, Термиз шаҳридаги “Ҳаким Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Термиз шаҳри бош имоми ва “Мангузар” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Расулжон Абдуллаев Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби вазифасига […]
Ўзбекистон халқига табрик
Қадрли ватандошлар! Аввало, сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар ва бутун халқимизни эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи бўлган Рамазони шарифнинг кириб келиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ушбу қутлуғ айёмда мана шундай мунаввар ойни эл-юртимиз билан биргаликда тинч ва осойишта муҳитда кутиб олаётганимиз учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар айтамиз. Ҳозирги вақтда барча соҳа ва тармоқлардаги […]