Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги «Ижодкорлик ва инновациялар» дастури доирасида ҳаж ва умра ибодатларини адо этаётган зиёратчиларга хизмат кўрсатиш тизимида инновацион маҳсулот ва ечимларни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватламоқда. Шунингдек, мазкур инновацияларни амалиётга татбиқ этиш имкониятлари ҳам баҳоланмоқда. IQNA сайти Саудия Арабистонининг «WAS» ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, ушбу дастур ҳожиларга кўрсатилаётган хизматларни янада такомиллаштиришга қаратилган […]
Ёмғир ҳиди
“Аллоҳ шундай Зотки, (У) шамолларни юбориб, булутларни қўзғайди, бас, уни осмон бўйлаб хоҳлаганича ёяди ва уни бўлак-бўлак қилгач, унинг орасидан ёмғир чиқишини кўрасиз. Бас, қачонки уни (ёмғирни) Ўз бандаларидан хоҳлаган кишисига етказганда улар бирдан шодланиб кетурлар” (Рум сураси, 48-оят). * * * Ёмғир ёғаётганида ердан кўтариладиган ёқимли ҳид (петрикор) шунчаки эмас, тенги йўқ неъматдир! Ёмғир […]
ИҲТ раҳбари ўзгарди: янги Бош котиб сайланди
Жорий йилнинг 27 август куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Мавритания собиқ ташқи ишлар вазири Исмоил Вилд Шайх Аҳмад ташкилотнинг янги Бош котиби этиб сайланди. 66 ёшли Исмоил Вилд Шайх Аҳмад ушбу лавозимда 2021–2026 йилларда ИҲТга раҳбарлик қилган чадлик дипломат Ҳусайн Иброҳим Тоҳанинг ўрнини эгаллади. […]
71 ёшли мисрлик аёл Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб чиқди
IQNA – Ҳожия Сана Абдул Саттор исмли 71 ёшли мисрлик кекса онахон Қуръони каримни бир кун давомида тўлиқ ёддан ўқиб чиқишга муваффақ бўлди. Хабарларга кўра, Мисрнинг Мунуфия вилояти, Аш-Шуҳадо туманидаги Мит-Шаҳала қишлоғида яшовчи Ҳожия Сана Абдул Саттор матонат, қатъият ва Қуръон каримга бўлган чуқур муҳаббатнинг ёрқин намунасидир. У Қуръони Каримни бир ўтиришда — бомдод намозидан […]
Тупроқнинг тебранишлари
Исломободда илмий мўъжизаларга бағишлаб ўтказилган I конференцияда бир ўсимликшунос олим тақдимот қилди ва бундай деди: «Қуръони каримдаги бизга ҳозиргина маълум бўлган бир ҳақиқат ҳақида хабар беради: “Ерни қўриқ ҳолида кўрасиз. Бас, қачонки, Биз унинг устидан (ёмғир) ёғдирсак, у ҳаракатга келиб кўпчир ва турли гўзал жуфтларни (икки жинсли гиёҳларни) ундирур” (Ҳаж сураси, 5-оят). 1827 йилда Браун […]
Фаришталарнинг зикр мажлислари
Мен иш столимга ўтириб, ўйга толдим. Қоғозлар устида турган кичик нарсани кўрдим, у кунжут донасидай эди. Ўзимча фаррош столни яхши тозаламаган кўринади, деб ўйладим. Бармоқларимни узатиб, уни четга суриб ташлашга уриндим. Аммо ўша “кунжут донаси” ҳавога учди. Бу кичкинагина капалак экан. У тутмоқчилигимни билиб, учиб кетди. Қизиғи, мен унинг қанотларини ҳам кўра олмадим, уни кўз […]
ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ “ФАТВО СОҲАСИДАГИ ЮКСАК ХИЗМАТЛАРИ УЧУН” ХАЛҚАРО МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги”Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун” халқаро мукофоти билан тақдирландилар. Юксак мукофотни Миср Араб Республикаси бош муфтийси, Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти раиси, профессор Назир Муҳаммад Айёд, Миср вақф […]
Қуръон ва ҳадис ҳақида қамрови кенг асар
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий (820–932) қаламига мансуб “Ал-Амсал минал Китаби вас-сунна” исломий фанлар сирасига кирувчи тасаввуфий тафсир ва ҳадислар шарҳига оид манба ҳисобланади. Муаллиф асарнинг ёзилиш сабабини қуйидагича баён қилади: “Сиз мендан масал-ўхшатишлар ва одамларга зарбулмасал қилиш ҳақида сўраган эдингиз…” Ҳаким Термизийнинг мазкур гапидан асарнинг ёзилишига ўша даврдаги илм ихлосмандларининг зарбулмасал ва […]
Қалб бўш бўлса, заҳар йўл топади
Танишимнинг қизи нуфузли университетда таҳсил оларди. Одобли, тартибли, келажаги порлоқ қизлардан эди. Аммо, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, унинг гиёҳванд моддаларга мубтало бўлиб қолганини эшитдик. Онасининг айтишича, бир куни дарсдан кейин курсдош қизлардан бири уни истироҳат боғига таклиф қилган. Кафеда салқин ичимлик ичишган. Ўша куни қизнинг боши айланиб, тоби қочади. Кейинчалик эса ўша жойга қайта-қайта […]
Нажмиддин Кубро жасорати
Нажмиддин Кубронинг тўлиқ исми: Абу Жаъфар Аҳмад ибн Умар Хивақий Хоразмий. Лекин у зот кўпроқ “Кубро” – “Улуғ”, “Буюк” деган лақаб билан машҳур бўлган. Хива шаҳрида туғилган юртдошимиз Марв, Балх, Бағдод, Шом, Макка, Мадина ва Мисрга сафар қилиб, ўз даврининг машҳур уламолари, фақиҳлари ва сўфийларидан таҳсил олди. Аллома тасаввуф мактаби ҳамда кубравийлик тариқатига асос солди. […]
Изҳор: Ишхонамда яшайман
Ишхонам – улуғларимизнинг дуолари туфайли мўътабар масканга айланган. Бу ерда мўмин-мусулмонларга маърифат тарқатилади. Шунинг учун ҳам ишхонам – муаззам даргоҳим менинг. “Мовароуннаҳр” нашриётида 2014 йилдан меҳнат қиламан. Ишхона – бамисоли уйим. Дам олиш кунларида соғиниб, душанбани интиқлик билан кутаман, шинамгина оромгоҳим – ишхонамга ошиқаман. Чор-атрофи топ-тоза, меҳридарё ходимлар ишлайдиган бу даргоҳда кимлар ишлашни хоҳламайди, дейсиз! […]
ОИЛАВИЙ БАХТНИНГ АСОСИ НИМА?
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Қайси аёл бирон-бир сабабсиз эридан талоғини сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаромдир” (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ва Имом Абу Довуд ривояти). Оила – муқаддас маскан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўплаб ҳадисларида оила тинчлиги муҳаббат ва сабрга боғлиқлигини таъкидлаганлар. Аёл учун энг […]
Саодатли мўмин ким?
Аллоҳ таоло айтади: «Бу кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз..» (Оли Имрон сураси, 140-оят). Замон бир ҳолатда турмайди: гоҳида камбағаллик, гоҳида бойлик; гоҳида азизлик, гоҳида хорлик; гоҳида дўстлар шод бўладиган, гоҳида эса душманлар куладиган кунлар бўлади. Ҳақиқий саодатманд ҳар қандай ҳолатда ҳам битта асосга маҳкам боғланган кишидир. У ҳам бўлса Аллоҳ таолога тақводир. Агар у бой […]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудларини ёдга олиш: суннатми ёки бидъатми?
Робиъул-аввал ойи кириши билан мусулмонлар орасида яна бир савол кўтарилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудларини ёдга олиш суннатми ёки бидъатми? Бу масалада уламоларнинг қарашлари турлича. Айрим уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар даврида бундай маросим бўлмаганини таъкидлаб, уни диний маросим сифатида жорий қилишни маъқулламайдилар. Бошқа уламолар эса, агар бундай йиғилишларда шариатга хилоф ишлар бўлмаса, […]
Мусибатларнинг аришини сўраш
“Ҳасбияллоҳу лаа илааҳа илла Ҳува, ъалайҳи таваккалту ва Ҳува Роббул Ъаршил ъазийм” (Тавба сураси, 129-оят). Таржимаси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг Парвардигоридир!” Бу дуони Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ таоло ўргатган. У зотга мушриклар душманлик қилганида, Аллоҳ таоло унга фақат Ўзига суянишни, ёрдам сўрашни буюрган. […]