Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Амаллар ниятларга кўрадир. Ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлур. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учундир. Кимнинг ҳижрати унга эришадиган дунё ёки уйланадиган бир аёл бўлса, бас, унинг ҳижрати ҳижрат қилганигадир”, деганларини эшитганман» (Муттафақун алайҳ). Ҳадиснинг умумий […]
Тақво, ишонч ва нусрат сўраш
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор мажлисни якунлаб, ўринларидан туришдан олдин саҳобаларининг ҳақларига ушбу дуони қилар эдилар: «Аллоҳумма, иқсим ланаа мин хошятика маа тубаллиғунаа биҳи жаннатак, ва минал яқийни маа туҳаввину биҳи ълайнаа масоибад-дуня. Аллоҳумма, маттиънаа биасмааъинаа ва абсоринаа ва қувватинаа маа аҳяйтанаа, важъалҳул вариса минна, важъал саъронаа ъала […]
Зотан, бу ҳам амри маъруфдир
“Обуна 2027” Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйи директори ўринбосари Х.Атабоев, бош муҳаррири А. Хўжам ва Даврий нашрлар бўлими мудири И.Иномовлар бугун Наманган вилоятида хизмат сафарида бўлиб туришибди. Улар айни чоқда туманлар ва шаҳарлар бош имом-хатиблари билан учрашувлар ўтказмоқдалар. Йиғилишларда “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2027 йил учун обуна мавсумини […]
Кўкрак бези саратони: ортиб бораётган хавф
Кўкрак бези саратони. Бугун кўплаб аёллар шу дард билан курашмоқда. Ногирон бўлиб қолганлар ва яна бошқа ёндош хасталикларни орттириб олаётганлар кўп. Шифокорларнинг фикрича, кўкрак бези саратони аёллар орасида энг кўп тарқалган ва тобора ортиб бораётган хасталиклардан биридир. Бу ҳақда мутахассис билан суҳбатлашиш давомида, яна бир бор аёл ўзини қадрламаса ва энг муҳими, саломатлигига бефарқ бўлса, […]
Шукр – иймоннинг далилларидан
Аллоҳ таолога шукр қилиш – энг гўзал ибодатлардан. Улуғ зотлар таъкидлаганидек, Аллоҳга шукр қилиш диннинг ярмидир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Агар шукр қилсангиз, албатта сизларга (неъматимни) зиёда қиламан, агар ношукрлик қилсангиз, албатта азобим қаттиқдир” (Иброҳим сураси, 7-оят). “Шукр” сўзи луғатда – “неъматни тан олиш”, “уни ошкор қилиш” ва “уни мақташ” маъноларини англатади. Истилоҳда эса […]
Мадинада Қуръони каримни чоп этиш мажмуасида 250 дан ортиқ замонавий ускуна ишламоқда
Мадинаи мунавварадаги Малик Фаҳд номли “Қуръони каримни чоп этиш” мажмуасида Қуръони каримни юқори сифат ва аниқликда чоп этишга хизмат қилаётган 250 дан ортиқ замонавий босма машина ва ишлаб чиқариш ускуналари фаолият олиб бормоқда. Мажмуада «веб» ва «рақамли» технологияларга асосланган энг замонавий босма тизимлари ишлайди. Айрим машиналар бир соатда 5500 дан ортиқ Қуръони карим нусхасини чоп […]
Миннат савобни зое қилади
Динимиз инсонлар ўртасида меҳроқибат, аҳиллик мустаҳкам бўлиши учун кўплаб иллатлардан қайтаради. Шулардан бири миннатдир. Киши бирор яқини, қўшниси ёки бева-бечора, етимларга яхшилик қилади. Аммо вақти келганда билиб-билмай бу ишини миннат қилиб қўйиши мумкин. Бу билан ҳовучлаб йиқ қан савобини зое қилади. Қуръони каримда: “Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират […]
Маърифат тарқатганлар тақдирланди
“Обуна 2027” Халқимизнинг севимли нашрлари, узоқ йиллардан бери мўмин ва мўминаларнинг диний маърифий эҳтиёжини қондиришга самарали хизмат қилиб келаётган – “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2027 йил учун обуна даври бошланди.Ҳар биримиз муқаддас динимиз кўрсатмаларига амал қиламиз. Билмаганларимизни эса ушбу нашрларимизда эълон қилинган материалларни ўқиб ўрганамиз.Мазкур нашрларда мунтазам чоп этиб борилаётган “Тафсир”, […]
Миср ОАВ: Ўзбекистон – ислом цивилизациясининг глобал маркази
Мисрнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро медиафорум якунлари ҳамда Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясининг глобал маркази сифатидаги ўрнига бағишланган мақолалар эълон қилинди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди. Жумладан, «Al Montasaf» нашри форумда дунёнинг 40 та давлатидан 200 дан ортиқ журналист ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этганига алоҳида эътибор қаратган. Таъкидланганидек, […]
Оилалар тотувлигида “Ҳидоят”нинг ўз ўрни бор
Мўмин-мусулмон юртдошларимизнинг илму маърифатини янада юксалтириш, халқимизга зиё улашиш, ёшларни Ватанга муҳаббат, диний ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда “Ҳидоят” ойномасининг алоҳида ўрни бор. Журнал саҳифаларида оила муқаддаслиги, уни асраб-авайлаш ҳақида тез-тез мақолалар бериб борилиши эътиборга молик. Чунки бу ҳаётий мақолалар оилалар бирдамлигида асқатмоқда. Биз имом-домлалар билан биргаликда низолашиб қолган ёш оилаларга панду насиҳатлар қилиб, […]
Эътиборни ўзгалардан излашмасин…
Бир куни қизим айрим синфдош дугоналари ҳақида гап очиб қолди. Унинг айтишича, баъзи қизларни пул ва совғалар билан “таъминлаб” турадиган йигитлари бор эмиш… Қизимга муслималар бундай бўлмаслиги, эркатой қизларга ҳавас қилиш керак эмаслиги ҳақида гапирар эканман, аёллар фақат ўзларига яқин, маҳрам бўлган эркаклардан, яъни отаси, ака-укаси, тоғаси ёки амакисидан совға олишлари мумкинлигини тушунтирдим. Тўғри, ҳадя, […]
Ҳабашистон бугунги қаер?
Ҳабашистон – Ислом тарихида алоҳида ўрин тутадиган юртлардан бири. У исломий манбаларда биринчи ҳижрат қилинган диёр, адолатли подшо ҳукмронлик қилган мамлакат ва мусулмонларга паноҳ берган ўлка сифатида зикр этилади. Тарихий манбаларда Ҳабашистондаги ҳукмдор Нажоший адолатли подшо сифатида тасвирланади. Жумҳур уламонинг фикрига кўра, Нажоший Исломга кирган. Бу фикр Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг унга йўллаган мактублари, […]
Чивин
Аллоҳ таоло қуйидагича таълим беради: «Албатта, Аллоҳ чивин ё ундан паст ва кичик нарсаларни мисол қилишдан ҳеч ҳаё қилмайди. Мўминлар бу мисолнинг Парвардигорлари ҳузуридан ҳақ эканини билишади. Кофирлар эса: “Бу мисол билан Аллоҳ нимани кўзлаган?” дейишади. У Зот бу билан кўпларни адаштиради ва кўпларни ҳидоятга йўллайди» (Бақара сураси, 26-оят). * * * Мутахассислар аниқлашича, чивиннинг […]
Саратон чақирувчи ёғлар
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластмасса идишга қуяётган ошпазга: – Буни нима қиласиз? – деб савол бердим. У “Шуниям билмайсанми?” дегандай энсаси қотди ва: – Эртанги ошга соламан-да, қизим. Ош мазали чиқади. Чунки бугунги паловнинг барча витамини шу ёғда. Кейииин… Унинг гапини бўлдим: – Бу ёғда витамин-питамин йўқ. Лекин саратон чақирувчи ёмон моддалар бор. […]
“Пахтакор” жоме масжиди
Мазкур мўъжаз жоме Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги “Бахмалсой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. У Президентимизнинг йўл бўйларида намозхонларга қулайликлар яратиш тўғрисидаги таклифи ҳамда “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”гиҚарори самараси ўлароқ Бўкадан воҳага қараб юриладиган катта йўл бўйида барпо этилган. Масжид қурилишини 2022 йилда Сирдарё политех компанияси бошлатди ва 2023 йил Қурбон […]