Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ҳаётдан олган дарсларим: Ҳаётда мен билан фақат Аллоҳнинг Ўзи бор;Қоқилсам — Аллоҳ мени суяйди;Бемор бўлсам — Аллоҳ шифо беради;Муҳтож бўлсам — Аллоҳ ҳожатимни чиқаради;Гуноҳ қилсам — Аллоҳ мағфират қилади.Шунинг учун қўрқмайман, хавотирга тушмайман, ғам чекмайман — чунки Роббим Аллоҳ бор. Мени ларзага солган ибора: Бомдод намози худди урушдек — унда фақат мардларгина […]
«Ҳаж» ва «Умра»га бориш учун энди ягона портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлди
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш тизимини рақамлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (2026 йил 24 январ. 27-сон) қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан республикамизда «Ҳаж ва Умра ягона портали» ишга туширилди. Эндиликда муқаддас зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди. Қарорга мувофиқ, янги тартиб қуйидаги […]
“Тўйдан чиққан одамман…”
Бугун дабдабали тўйларни қисқартириш масаласига ҳукуматимизнинг ўзи бош-қош бўлмоқда. Оммавий ахборот воситаларида ҳам кўплаб чиқишлар қилинмоқда. Бу жараёнда зиёли, илм-маърифат аҳлининг фаол бўлаётгани қувонарли ҳол. Хусусан, бир қанча адабиётшунос олимларнинг “Ҳуррият” газетасининг шу йилги 42-сонида эълон қилинган фикрлари эътиборга молик. Шулардан айримларини келтирамиз. Филология фанлари доктори, профессор Баҳодир КАРИМ: – Биз тўйларни яхши кўрамиз. Тўйларда […]
Аразчилик оқибати
Бир киши туғишган ака-укасидан аразлаб, улар билан алоқани узади. Жигарлари кейинчалик узр сўраб, ярашмоқчи бўлишади. Лекин у ярашишни хоҳламайди. Шу тарзда йиллар ўтади. Қазо вақти етиб, акаси омонатини топширади. Мусибат уни бироз таъсирлантирган бўлса-да, юрагидаги гинани йўқотолмайди. Жанозада йиғлаб унга қучоқ очган укасидан юзини буради. Орадан бир-икки йил ўтади. Кунларнинг бирида ука ҳам дунёдан ўтади. […]
Жигарга фойдали
Занжабил бўлагини майда тўғраб, 1 стакан сувга солиб, паст оловда 5 дақиқа қайнатинг. Сўнг унга яримта лимон сиқиб, 5 дақиқа дамланг. Икки ҳафта давомида ҳар куни кечки пайт ухлашдан олдин ичсангиз, жигар фаолиятини яхшилайди, танадаги ёғларни парчалашга ёрдам беради. “Ислом нури” газетасининг 2026 йил 1-сонидан http://hidoyatuz.taplink.ws
Саломлашиш одоби
Саломлашишнинг тўққиз одоби бор. Биринчиси: Икки мўмин бирбирига рўбарў келса, хоҳ таниш, хоҳ нотаниш бўлсин, бир-бирига салом бериши суннатдир. Иккинчиси: “Ассалому алайкум” деб салом бериш керак. “Ассалому алайка” ёки “Салом алайкум” дейилмайди. Учинчиси: Алик олиш ёлғиз киши учун фарзи айн, кўпчилик учун фарзи кифоядир. “Ва алайкум ассалом” деб дарҳол алик олиш керак. Агар кечиктирса ёки […]
Соғлом қалблар саодатлидир
Инсон бу дунёда гуноҳлардан тийилиб, қиёматда нажот топишга интилиб яшаши керак. Зеро, ҳаётини яхшиликлар билан ўтказган кишигина икки дунёда саодатманд бўлади. Қуръони каримда: “Эй иймон келтирганлар! Руку қилингиз, сажда қилингиз ва Раббингизга ибодат қилиб эзгу иш қилингиз – шоядки, нажот топсангиз!” дея марҳамат қилинади (Ҳаж сураси, 77-оят). Ҳар бир банда гуноҳлардан тийилиб, ибодатларни ўз вақтида […]
Изн сўраш одоби
Муҳаммад Содиқ Кошғарийнинг “Солиҳ кишилар одоби” асарини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда муқаддас динимиз таълимотларига асосланган, ҳар бир мўмин-мусулмон билиши зарур бўлган энг муҳим одоблар жамланган. Ўқувчига тушунарли бўлиши учун айрим ўринларда изоҳлар ҳам бериб ўтилди. Бир кишининг ҳузурига, уйига кириш учун изн сўрашнинг беш одоби бор. Биринчиси: Эшик ортида туриб, уй эгасига ўзининг келганини эшикни […]
Малайзия билан “Умра +” туризм дастурига старт берилди
Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида “Умра +” туризм дастури бўйича меморандум имзоланди. Лойиҳа зиёрат туризмини ривожлантиришга қаратилган. ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари уюшмаси ва Малайзия туризм операторлари уюшмаси ўртасида “Умра +” туризм дастури бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, қўшма амалий лойиҳаларга старт берилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида […]
“Оқ уй” жоме масжиди
Пойтахтимизнинг файзли маҳаллаларидан бири “Файзобод”да қўр тўкиб турган “Оқ уй” жомесини кўрган кишининг дили яйрайди. Замонавий услубда дид билан қурилган масжидга намозхонлар шаҳарнинг ҳамма жойидан бир мартагина бўлса ҳам бошини саждага қўйиш иштиёқида келади. Илгари бу ерда фақат кичик намозхона бўлган. “Файзобод” ва ён-атрофдаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида 2018 йилнинг 18 июнида […]
Ота – ҳам бошлиқ, ҳам мураббий
Оилада отанинг айтгани айтган бўлса… Халқимизда қиз фарзанд тарбияси билан одатда она ва бувилар шуғулланади. Бироқ бу борада отанинг ҳам ўз ўрни бор. Айниқса, қизлар орасида беодобликлар кўпаяётган бугунги кунда бу масала янада долзарблашди. Чунки фарзанд тарбиясига оид муаммолар таҳлил қилинганда аксар ахлоқсиз ўғил-қизлар отасиз улғаётгани ёки ижтимоий тармоқларга ҳаддан ортиқ берилиб кетаётгани маълум бўлган. […]
Намруд қиссаси
Қуръони каримда бундай дейилади: «Аллоҳ салтанат берганидан (ғурурланиб), Иброҳим билан унинг Рабби хусусида баҳслашган кимсани (Намрудни) кўрмайсизми?! Қайсики, Иброҳим: “Менинг Раббим тирилтиради ҳам, ўлдиради ҳам”, деганида, у: “Мен (ҳам) тирилтираман ва ўлдираман”, деди. Иброҳим айтди: “Аллоҳ Қуёшни Машриқдан чиқаради, сен уни Мағрибдан чиқаргин-чи?” Бас, (ўша) кофир (гап тополмай) лол бўлиб қолди. Аллоҳ золим кишиларни ҳидоят […]
“Унга фитна зарар бермайди”
Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу Авс қабиласининг Бани Ҳориса ибн Ҳорис уруғидан. Куняси Абу Абдуллоҳ, Абу Абдураҳмон, Абу Саид. Отаси Маслама ибн Салама ибн Холид ибн Адий ибн Мажда, онаси Умму Саҳм Холида бинти Абу Убайда ибн Саъдийя Хазражийя. Исломдан олдинроқ араблар орасида Муҳаммад деган исм пайдо бўла бошлади. Чунки коҳинлар ва аҳли китоблар яқинда […]
Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ибрати
Бир бой киши буюк олим Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан: – Бойлигим шунча бўлди. Ундан қанча закот берсам бўлади? Ҳисоблаб берсангиз, – деди. Шунда Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: – Сизга лозим бўлганини айтайми ёки менга лозим бўлганиними? – деб сўради. Ҳалиги бой: – Иккаласини ҳам айтаверинг, – деди. Буюк олим: – Сизга лозим бўлгани – бойлигингизнинг қирқдан […]
Ҳазилдан кек ва гина пайдо бўлади
Жоҳилга итоат қилма, саломат бўласан, оқилга итоат қил, ўлжали бўласан. Изоҳ. Жоҳил сизни эшитмасдан туриб жавобга шошилади, сизни тушунмасдан олдин баҳсга киришади, билмаган нарсаси билан ҳукм қилади, фоидасиз гапиради, нолойиқ жойга сарфлаб, сарфлаш керак бўлган ўринда хасислик қилади, эгасидан бошқага сирни очади, ноўрин ғазабланади, дўст билан душманни ажратмасдан дўстини йўқотади, душманини кўпайтиради, фақат ўзини мутлақ […]